Жорий йилнинг 3-4 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2023” I Халқаро киберхавфсизлик саммити бўлиб ўтди. Тадбир “Киберхавфсизлик маркази”, Cyberpark “Dialogue Events” компанияси билан ҳамкорликда ташкил ташкил этилди.
Тадбирда 24 мамлакатдан 130 та компания, аниқроғи 250 дан ортиқ делегатлар иштирок этди. Хусусан, Уммон, Озарбайжон, Туркия, Грузия, Япония, Туркманистон, Қозоғистон каби 10 дан ортиқ хорижий давлатларнинг тартибга солувчи органлари ва халқаро ташкилотлар — Халқаро электралоқа иттифоқи, FIRST, OIC-CERT иштирок этди.
«CSS 2023» киберхавфсизлик конференциясининг асосий мақсади минтақавий киберҳамжамият учун ўзаро тажриба алмашиш, замонавий ечимларни намойиш этиш, энг муҳими, ўзаро манфаатли асосда янги имкониятларни очиш учун юқори даражадаги халқаро интерактив платформа яратишдан иборат.
«CSS 2023» икки кунлик конференция бўлиб, дастлабки кун тартибидан Марказий Евроосиё давлатларидан келган малакали экспертлари соҳанинг ҳозирги ҳолати ҳамда ундаги муаммоларнинг самарали ечими ҳақида фикр юритди.
Конференция дастури доирасида ялпи муҳокамалар, тақдимот сессиялари, кўргазма майдони ва бир қатор қизиқарли тармоқ тадбирларига тўла бўлиб, барча иштирокчиларга технологиялар ва ечимларни самарали ва фойдали тарзда намойиш этиш ҳамда янги бизнес алоқаларини яратиш имконини берди.
Саммитнинг юқори даражали қарор қабул қилувчилар, киберхавфсизлик бўйича экспертлари аудиторияси динамик глобал хавф-хатар манзарасини ва минтақа мамлакатларига рақамлаштириш орқали тақдим этилаётган ижтимоий-иқтисодий имтиёзлардан тўлиқ фойдаланишда қандай ёрдам бериши мумкинлигини ўрганди.
Конференциянинг умумий мавзуси рақамли дунёда киберхавфсизликнинг аҳамияти: ечимлар, таҳдидлар ва ҳамкорлик, муҳим инфратузилма ва бизнес активларини ҳимоя қилишга қаратилган. Бу йилги конференцияда 40 дан ортиқ маърузачилар ўз компаниялари ва таклифларини тақдим этдилар.