7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Кимё бўйича Нобел мукофотини кимлар олиши маълум бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

2023 йил учун кимё бўйича Нобел мукофоти АҚШдан уч нафар олим – Мунги Бавенди, Луиc Брюс ва асли келиб чиқиши россиялик Алексей Екимовга берилади. Бу ҳақда Нобел қўмитаси ўз қарорини 4 октябрь, чоршанба куни эълон қилди.

Мукофот уларга квант нуқталарини кашф этгани ва синтез қилгани учун топширилади — бу зарралар шунчалик кичикки, ўлчамлари уларнинг хусусиятларини белгилайди.

4 октябрь куни эрталаб Швеция ОАВ Қироллик Фанлар академияси кимё бўйича Нобел мукофоти лауреатлари номи расман эълон қилинишидан бир неча соат олдин хатолик туфайли мукофот совриндорлари номини электрон почта орқали тарқатиб юборгани ҳақида хабар қилди. Рўйхатда Мунги Бавенди, Луис Брюс ва Алексей Екимовлар бўлган.

Шундан сўнг Қироллик Фанлар академияси мукофотни ким олиши ҳақида якуний қарор қабул қилинмаганини, расмий эълонни кутиш кераклигини айтди.

Нобел ҳафталиги давомида 5 октябрь куни адабиёт бўйича мукофот соҳиби эълон қилинади. 6 октябрь куни Ослода тинчлик бўйича мукофот лауреати номи эълон қилинади, 9 октябрда эса иқтисод бўйича Алфред Нобел мукофоти совриндори номи маълум бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×