16.8 C
Узбекистан
Понедельник, 29 апреля, 2024

Ўзбекистондаги мактабларга чолғу асбоблари ва спорт жиҳозлари учун 121,9 млрд сўм ажратилган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилда Ўзбекистондаги мактабларни чолғу асбоблари ва спорт жиҳозлари билан таъминлаш учун бюджетдан қарийб 122 миллиард сўм ажратилган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Бугун, 27 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида “Республика бюджетидан ажратиладиган маблағлардан фойдаланиш ҳамда ривожлантириш дастурлари мақсадли индикаторларининг 2023 йил учинчи чоракдаги ижроси тўғрисида”ги масала юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот берган.

Қайд этилишича, 2023 йилдан бошлаб 10 минг 130 та умумтаълим мактабларини 7 тўпламдаги миллий чолғу асбоблари ҳамда 6 номдаги бирламчи спорт жиҳозлари билан таъминлаш харажатларига жами 121,9 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, жами 108,9 миллиард сўмлик шартнома имзоланган. Ушбу харидлар бўйича 8 ой давомида жами 85,7 миллиард сўм касса харажатлари амалга оширилган.

Шунингдек, 2023/2024 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 1-синфига келиши режалаштирилган мактаб ёшидаги 732 минг 960 нафар болалар ҳамда касаллиги туфайли якка тартибда уйида таълим оладиган 14 минг 897 нафар ногиронлиги бўлган болалар учун жами 12 номдаги ўқув қуроллари хариди бўйича 142,7 миллиард сўм маблағ режалаштирилган. Шундан 134,5 миллиард сўмлик харидлар амалга оширилиб, жойларга тўлиқ етказиб берилган.

Шу билан бирга, умумий ўрта таълим муассасаларида ахборот технологияларини ривожлантириш мақсадида 557 тўпламдаги компьютер жамланмалари хариди учун 100 миллиард сўм ажратилган бўлиб, шундан 98,5 миллиард сўмлик компьютер тўпламлари харид қилинган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда никоҳдан ажралишлар сони очиқланди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда қуйидагича ифодаланган: Аҳоли сони 37 миллионга етган...

Больше похожих статей

×