15.8 C
Узбекистан
Понедельник, 29 апреля, 2024

Халқаро фан олимпиадаларидаги ғолиблик учун 2 миллиард 686 миллион сўм пул мукофоти берилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
Маълумки, жорий ўқув йилида Япония, Бирлашган Араб Амирликлари, Швейцария, Венгрия давлатларида бўлиб ўтган нуфузли халқаро олимпиадада 2 та олтин, 1 та кумуш ва 10 та бронза, жами 13 та медал қўлга киритилиб, ўқувчилар томонидан тарихий ғалабага эришилди.
- Advertisement -

Бу Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабда 2022-2023 ўқув йили давомида нуфузли ва минтақавий халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг устозларини тақдирлаш маросимида қайд этилди.  

Вазир Ҳилола Умарова, олимпиада ғолиблари ҳамда уларнинг ўқитувчилари иштирок этган тадбирда халқаро миқёсдаги фан олимпиадалари асосан аниқ ва табиий фанлар йўналишида ўтказиб келинаётгани, уларда ўқувчиларимиз муносиб иштирок этаётгани таъкидланди.  

Давлат раҳбарининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, олтин медал қўлга киритган ўқувчиларга БҲМнинг 500 баравари (165 миллион сўм), устозига 450 баравари (148,5 миллион сўм); кумуш медаль учун ўқувчи БҲМнинг 300 баравар миқдори (99 миллион сўм), устозига 250 баравар (82,5 миллион сўм), бронза медаль учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 миллион сўм), устозига 150 баравар (49,5 миллион сўм) пул мукофотлари билан тақдирланиши белгилаб қўйилган.  

Шунингдек, халқаро математика, физика, кимё, биология олимпиадалари ғолиблари давлат олий таълим муассасаларига тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинади.  

Асосий олимпиадаларнинг республика босқичида 1 — 3 ўринларни эгаллаган иштирокчилар ўз ихтисослик фани бўйича давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификат билан тақдирланади.

Кейинчалик таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритадиган тақдирда ҳар ойда лавозим маошига 150 фоиз устама олади.

Тадбир давомида нуфузли халқаро олимпиадалар ғолибларига 1 миллиард 89 миллион сўм, уларнинг  ўқитувчиларига  875 миллион сўм ҳамда минтақавий халқаро олимпиадалар ғолибларига 130 миллион пул, қимматбаҳо совғалар ва уларнинг ўқитувчиларига  593 миллион сўм пул, жами 2 миллиард 686 миллион сўм пул мукофоти берилди.

МАНБА:ЎзА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Астмани даволашнинг янги усули аниқланди

 Астма кенг тарқалган касаллик бўлишига қарамай, унинг инсон организмида қандай бошланиши ноаниқлигича қолмоқда. Олимлар энди ушбу хасталикнининг келиб чиқиш...

Больше похожих статей

×