27.7 C
Узбекистан
Понедельник, 7 июля, 2025

Ҳиндистон Қуёшга кема учирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳиндистон космик агентлиги ойга уюштирилган муваффақиятли парвоздан сўнг ўзининг навбатдаги космик кемасини кеча, 2 сентябрда Қуёшга учирди. Бу ҳақда “Реутерс” нашри xaбар берди.

Кеманинг илк парвози Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ИСРО) нинг веб-саҳифасида жонли эфирда узатилди. Видеони 860 мингдан ортиқ одам томоша қилди, минглаб одамлар эса зонднинг кўтарилишини кўриш учун учириш жойи яқинига йиғилди. Кейинчалик мамлакат космик агентлиги Х ижтимоий медиа платформасида сунъий йўлдош орбитада эканини маълум қилди.

«Бу бизга қуёшни, унинг динамикасини, замонавий технологиялар учун муҳим элемент бўлган ички гелиосферани, шунингдек, космик-об-ҳаво жиҳатларини тушунишга имкон беради», деди миссия бош мутахассиси Санкар Субраманиан.

Ҳиндча қуёш номи билан аталган Адитя-Л1 кемаси Ердан 150 млн км узоқликда жойлашади. У тўрт ой давомида 1,5 млн км масофани босиб ўтишга мўлжалланган. 

Кеманинг баъзи таркибий қисмларини ишлаб чиқишда иштирок этган Сомак Райчаудҳурининг фикрича, миссия илм-фан нуқтаи назаридан “катта портлаш” қилиши мумкин. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×