30.8 C
Узбекистан
Пятница, 3 мая, 2024

Деҳли шаҳрида буюк мутафаккир Абу Райҳон Беруний ҳайкали ўрнатилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳиндистон пойтахтида жойлашган Жамия Миллия Исламия (Jamia Millia Islamia — JMI) университети ҳудудида буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний ҳайкали ўрнатилади, деб хабар қилмоқда «Дунё».

Ўзбекистон элчиси Дилшод Аҳатов ва университет ректори профессор Нажма Ахтар учрашуви чоғида бу ҳақда келишувга эришилди.

2020 йил фаолиятининг 100 йиллигини нишонлаган Жамия Миллия Исламия университети мамлакатнинг етакчи олий таълим масканларидан бири ҳисобланади ва унинг фаолияти марказий ҳукумат томонидан молиялаштирилади. Бу ерда ҳуқуқ, гуманитар фанлар ва тиллар, нафис санъат, табиий фанлар, ижтимоий фанлар, инженерия ва технологиялар, таълим, меъморчилик, стоматология, бошқарув тадқиқотлари каби қатор йўналишларда мутахассислар тайёрланади. 20 минг нафар талабага 1000 нафар профессор ва ўқитувчилар дарс беради.

Ўқув жараёнида Шарқ олимлари, жумладан, буюк ўзбек алломаларининг ноёб асарларини ўрганишга ҳам катта эътибор қаратилади. Таълим масканининг иккита биноси Абу Райҳон Беруний ва Абу Али ибн Сино номлари билан аталган.

Учрашув чоғида профессор Нажма Ахтар Абу Райҳон Берунийнинг бой илмий меросига юқори баҳо бериб, унинг «Китоб ул-ҳинд» асари Ҳиндистон ҳақида ёзилган илк ноёб илмий асарлардан бири эканини таъкидлади. Шу боис қомусий олим ҳайкали унинг жаҳон ҳамжамияти, жумладан, ҳинд халқи олдидаги хизматларининг юксак эътирофи рамзи бўлади.

Абу Райҳон Беруний ҳайкалини олий билим юртининг ҳуқуқшунослик, хорижий тиллар департаменти, дизайн ва инновация департаменти, араб-ҳинд маданият маркази ва бошқа бўлинмалари туташган гавжум майдончада ўрнатиш режалаштирилмоқда. Ҳайкал университетга Ўзбекистон томонидан тақдим этилади.

Мулоқот чоғида мамлакатимиз олий ўқув юртлари ва Жамия Миллия Исламия ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Жумладан, Тошкент давлат шарқшунослик университети (ТДШУ) ва JMI ўртасида имзоланган Аҳдлашув меморандуми доирасида Тошкентга ҳинд ва урду тиллари бўйича икки нафар мутахассисни жўнатиш ва, ўз навбатида, ТДШУнинг икки нафар мутахассисини ҳинд университетига юбориш бўйича якдил фикр билдирилди. Ўзбекистонлик ўқитувчилар Жамия Миллия Исламия ҳузурида 2004 йилда очилган ўзбек тили курсларида ёшларга сабоқ беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Чорсуда заргарлик дўконидан тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди

Тошкент шаҳрида Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбир натижасида заргарлик дўконидан ўғирланган 49 миллион...

Больше похожих статей

×