6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

ФАО Ўзбекистонда экинларни суғоришни мақбуллаштиришнинг янги усулларини жорий қилишга кўмаклашади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Глобал Экологик Жамғарманинг “Марказий Осиё ва Туркиянинг қурғоқчил ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ландшафтларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш”(CACILM-2) минтақавий лойиҳасини амалга ошириш доирасида ФАОнинг ер ва сув ресурслари бўйича катта мутахассиси Махер Салманнинг Ўзбекистонга ташрифиташкил этилди. М. Салман Италиянинг Рим шаҳридаги ФАОнинг Бош ваколатхонасида сув ресурсларини бошқариш гуруҳи ишига раҳбарлик қилади. Ташрифнинг асосий мақсади Ўзбекистонда экинларни суғоришни мақбуллаштириш бўйича AquaCrop дастурининг тизимли интеграциясини қўллаб-қувватлашдан иборат.

AquaCrop — бу ФАОнинг Ер ва сув ресурслари бўлими томонидан озиқ-овқат хавфсизлиги ва атроф-муҳит шароитлари ва бошқарувининг ҳосилдорликка таъсирини баҳолаш учун ишлаб чиқилган «экинларни намлаш» тизимининг маҳсулдорлик модели. AquaCrop сувдан фойдаланишга қараб экинларнинг ҳосилдорлигини башорат қилади, бу, айниқса, қурғоқчилик хавфи бўлган ҳудудлар учун долзарб ҳисобланади.

“Дастур тупроқ ва иқлим омилларини ҳисобга олган ҳолда ўсимликларнинг ўсиш жараёнларининг компьютер симуляциясини яратади ва максимал ҳосил олиш учун суғориш сувининг зарур миқдорини ҳисоблаш имконини беради. Дастурнинг амалда қўлланилиши сув ресурсларини сезиларли даражада тежаб, тупроқ унумдорлигини оширишга ёрдам беради. Бу эса табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш орқали қурғоқчиликдан азият чекаётган ҳудудларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳамизнинг мақсад ва вазифаларига ҳамоҳангдир», — деди CACILM-2 лойиҳаси миллий бошқарувчиси Муҳаммаджон Қосимов.

Ташриф давомида Махер Салман Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлигида учрашувлар, шунингдек, Сув хўжалиги вазирлигининг Ахборот-таҳлил ва ресурс марказида семинарўтказди. Миллий ҳамкорлар билан учрашувларда сув ресурсларини инновацион ва барқарор бошқариш масалалари, Ўзбекистонда AquaCrop дастурининг жорий қилиниши, қурғоқчилик ва унинг оқибатларини олдини олиш масалалари муҳокама қилинди. ФАО замонавий технологияларни жорий этиш орқали сув танқислигидан келиб чиқадиган муаммоларни ҳал қилишда қандай ёрдам бериши мумкинлиги муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, мутахассис Бухоро вилоятидаги CACILM-2 лойиҳасининг тажриба майдонларида ер остидан суғориш, ерга ишлов бермасдан экиш каби усуллар қўлланилаётган лойиҳа майдонларида эришилган натижалар билан танишди. 

«Тажриба майдонларига ташриф давомида биз анъанавий усулларга нисбатан иқтисодий ва техник нуқтаи назардан тупроқ остидан суғориш ва “ноль” ишлов беришдан фойдаланиш самарадорлигига амин бўлдик. Буни ушбу усулларни кенгайтиришдан манфаатдор бўлган фермерларнинг ўзлари ҳам тасдиқладилар», — деди ФАОнинг ер ва сув ресурслари бўйича катта мутахассиси Махер Салман.

Махер Салман Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институтида ҳам учрашувлар ўтказди, Самарқанд вилоятида Агроинновациялар ва илмий-тадқиқот институти фаолияти билан танишди ҳамда Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига ташриф буюрди. Кейинги манзил Хоразм вилояти бўлиб, у ерда мутахассис Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасида учрашувлар ўтказди.

Мутахассиснинг фикрича, сув ресурслари мониторингини яхшилаш учун рақамли воситалар ва платформаларни жорий этиш, шунингдек, бу йўналишда салоҳиятни ошириш зарур.Махер Салман таъкидлаганидек, ФАО томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишларидан бири сув тақсимлаш учун ишлатиладиган мавжуд гидромоделларни янгилаш бўлиши мумкин, бунга RAP-MASSCOTE, AquaCrop ва бошқашу каби ФАО воситаларидан фойдаланиш орқали эришиш мумкин.

Шуни таъкидлаш керакки, AquaCrop моделининг сўнгги талқини (7.1) яқинда ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин бўлади: https://www.fao.org/aquacrop/software/en / .

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×