18.9 C
Узбекистан
Воскресенье, 28 апреля, 2024

Агросуғуртани ривожлантириш учун жаҳон тажрибасидан қандай хулоса чиқаришимиз мумкин?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари агросуғуртани ривожлантириш бўйича хориж тажрибасини ўрганди.

Агар давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган самарали миллий агросуғурта тизими мавжуд бўлса, табиат инжиқликлари оқибатида етадиган зарар ҳам анча кам бўлиши мумкин. Халқаро амалиёт агросуғуртада давлат-хусусий шерикликнинг (ДХШ) самарали моделларини яратиш муҳим эканлигини исботлайди. Бу борада бир неча мамлакат тажрибасини кўриб чиқиш мумкин.

Хитой. Агросуғуртада ДХШ самарали суғурта маҳсулотларини яратиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун хавф-хатарни камайтириш, табиий офатлар ва ҳосилнинг нобуд бўлишидан ҳимоя қилиш имконини берди. 2004-йилдан бошлаб Хитой ҳукумати операцион масъулиятни хусусий суғурта секторига ўтказиб, суғурта компаниялари учун «шерик» ва «кузатувчи»га айланди. 2020-йилга келиб, мамлакатда агросуғурта бўйича мукофотлар ҳажми 81,5 миллиард юанга етди ва 189 миллионта уй хўжалигини турли хавф-хатарлардан 4,13 триллион юан миқдоридаги маблағ билан ҳимояланишини таъминлади.

Туркия. 2006-йилда ДХШка асосланган янги қишлоқ хўжалиги суғурта тизими яратилганидан бери Туркия ҳукумати мукофотларининг 50 фоизини молиялаштириш орқали фермерларни қўллаб-қувватламоқда. Суғурта компаниялари тенг улушларда иштирок этадиган агросуғурта шерикчилигини ташкил этиш ушбу тизимнинг ўзига хос хусусиятидир.

Исроил. Қишлоқ хўжалигида табиий хавфлардан суғурта қилиш давлат жамғармаси (КАNАТ) мамлакатда қишлоқ хўжалиги суғуртасини мукофот ставкаларини субсидиялаш ва рисклар портфелини қайта суғурталаш орқали амалга оширади. Мамлакатда қишлоқ хўжалиги суғуртасининг тарқалиш даражаси қарийб 90 фоизни ташкил этади.

Ҳар бир агросуғурта модели ўзининг ижобий ва салбий томонларига эга. Агросуғурта бўйича тўпланган жаҳон тажрибаси Ўзбекистон учун маҳаллий шароитда энг самарали агросуғурта моделини танлаш учун асос бўлиши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда никоҳдан ажралишлар сони очиқланди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда қуйидагича ифодаланган: Аҳоли сони 37 миллионга етган...

Больше похожих статей

×