15.9 C
Узбекистан
Суббота, 27 апреля, 2024

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро фан олимпиадаларида 63 та медални қўлга киритди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаолиятининг жорий йил биринчи ярим йиллик якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
- Advertisement -

Унда қайд этилишича, мактабгача ва мактаб таълими тизими бирлаштирилди. Бугунги кунда тизимдаги 10 минг 296 та мактаб ва 29 минг 420 боғчада 8,5 миллион нафарга яқин тарбияланувчи ва ўқувчи таҳсил олади. Унга салкам 700 минг нафар педагог таълим ва тарбия бериб келмоқда. Таълимда глобал ҳамкорлик, UNICEF, UNESCO, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда мактабгача ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди.  

Шу кунга қадар 60 та янги давлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиб, 36 та тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳлари жорий қилинди. 647  минг 655 нафар 6 ёшли болалар (90 фоиз) мактабга тайёрлов тизими билан қамраб олиниб, шундан 186 минг 881 нафари (7 минг 499 та гуруҳ) мажбурий бепул бир йиллик бошланғич таълимга тайёрлов гуруҳларига, 380 минг 544 нафари (10 256 та) тўлиқ кунлик тайёрлов гуруҳларига, 80 минг 230 нафари (3 минг 210 та) қисқа муддатли тайёрлов гуруҳларига қамраб олинди.  

Бугунги кунда умумий қуввати 56 минг 400 ўринга мўлжалланган 1 минг 624 та оилавий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш бўйича битим имзоланди. Жаҳон банки, PIU, UNICEF каби халқаро ташкилотлар биргаликда Мактабгача таълим ташкилотларининг 40 соатга мўлжалланган қисқа муддатли малака ошириш курси ўқув дастури ишлаб чиқилди.  

Буюк Британиянинг Cambridge Assessment ташкилоти билан ҳамкорликда 28 нафар мактаб ўқитувчиси ҳамда лидерлари учун ташкил этилган PDQ дастури бўйича курс ўтказилиб, 10 нафар педагог Cambridge Assessment ташкилотининг (PDQ) халқаро сертификатига эга бўлди.  

Маҳаллий фан олимпиадаларида республика бўйича барча фанлардан жами 1,15 миллион ўқувчи иштирок этди. Халқаро фан олимпиадаларида ўқувчилар 8 та олтин, 24 та кумуш, 31 та бронза жами 63 та медални қўлга киритди. Минтақавий халқаро фан олимпиадаларида ўқувчилар 6 та олтин, 23 та кумуш, 23 та бронза жами 52 та медални қўлга киритди.    

Нуфузли халқаро фан олимпиадаларида (Халқаро кимё олимпиадаси (ICHО) 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза, Халқаро биология олимпиадаси (IBО) 3 та бронза, Халқаро математика олимпиадаси (IMО) 3 та бронза, Халқаро физика олимпиадаси (IPHO) 1 та бронза медаллари) жами 11 та медални қўлга киритди.    

Ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини самарали ўтказиш, масофавий таълим имкониятларини кенгайтириш мақсадида ишлаб чиқилган Масофавий таълим платформаси ахборот тизимига жойлаштирилган мактаб ўқув дастурига тегишли видео контент 20 минг 452 тага, тақдимот 6 минг 372 тага ва 1-4-синф ўқувчилари учун 3D анимацион ва мультипликацион контентлар 738 тага етказилди. Фойдаланишда қулайлик яратиш учун тизимнинг мобиль версиялари ҳам ишга туширилди.  

Манба: UzA

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади

Ўзбекистон республика ижро ҳокимияти органлари Янги Тошкент шаҳри ҳудудига кўчирилади. 3 ой муддат ичида бу борада таклифлар ишлаб чиқилиши...

Больше похожих статей

×