2023-йил 1-декабрга қадар юртимиздаги туман ва шаҳарларда атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингини амалга ошириш учун 347 та автоматлашган кичик стансия ўрнатилади.
Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 31-майдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформатсия қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўгʻрисида”ги Фармонига кўра амалга оширилади.
Таъкидлаш жоизки, ушбу кичик стансиялар Экология вазирлиги томонидан тасдиқланган техник талаблар ва ҳудудларга жойлаштириш хариталари асосида Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан ўрнатилади.
Шунингдек, кичик стансияларини жойлаштиришда туман ва шаҳарларнинг географик жойлашуви, иқлимий кўрсаткичлари ҳамда саноатлашуви инобатга олинади.
2024-йил 1-январдан Қорақалпогʻистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида ўрнатиладиган автоматлашган кичик стансиялар ма’лумотлари ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш орқали визуаллаштирилиб, расмий веб-сайтларда реал вақт режимида мунтазам янгилаб борилади.
📌Сўнги янгиликлардан биздинг телеграм каналимизда хабардор бўлинг : nuzuzb