- Advertisement -
Хитойнинг Лонг Марч 2C ракета ташувчиси тажрибавий сунъий йўлдошни Ер орбитасига муваффақиятли олиб чиқди. Бу ҳақда якшанба куни Хитой аэрокосмик фан ва технология корпорацияси маълум қилди, дея хабар беради “Интерфакс”. Ракета Пекин вақти билан соат 19:00да Ички Мўғулистон автоном вилоятидаги Сзюцюан космодромининг учириш майдончасидан учирилган.
Қурилма Хитой космик технологиялар академияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, интернет технологияларини синаб кўриш учун мўлжалланган. Космик кеманинг номи ошкор этилмаган.