Мисрда олимлар икки мингга яқин мумияланган қўчқор боши ва бошқа ҳайвонларнинг мумияларини топдилар. Топилма мамлакат жанубида жойлашган қадимий Aбидос шаҳридаги Рамзес II ибодатхонасидан топилган.
Тадқиқот Ню-Ёрк университети қошидаги Қадимги дунёни ўрганиш институти мутахассислари томонидан ўтказилди. Ибодатхонада қўчқор бошлари билан бирга ит, сигир, жайрон ва мангусларнинг мумиялари топилган. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, топилган мумиялар бу ҳудудда узоқ вақтдан бери сиғиниб келган Рамзес II га назрдир.
Бундан ташқари, Aбйдосда Эски қироллик даврига оид сарой биноси топилган. Унинг ўзига хослиги қалинлиги тахминан беш метр бўлган деворларда ётади. Олимлар бу бино Ески қиролликнинг олтинчи сулоласига тегишли деган тахминни илгари сурган.
Бир неча кун олдин мисрлик археологлар қадимий Қуёш ибодатхонасини қазишаётган эди ва турли даврларга мансуб фиръавнларнинг юзлари тасвирланган бир нечта синган сфенксларни топдилар.