— Хўш, янги тизим аввалгисидан нимаси билан фарқ қилади?
— Республика бўйича фанлар кесимида ягона тестлар банкидан фойдаланилади.
— Автоматлаштирилган тизим ихтиёрий баҳолаш ва қоғозбозликни олдини олади.
— Таълимдаги бўшлиқларни бартараф этиш бўйича Республика таълим маркази ва Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари билан ҳамкорликда Вазирлик томонидан марказлашган ҳолда ишланади.
— Аниқланган камчиликларнинг ҳудудий бошқармалар ва туман халқ таълими бўлимлари томонидан муҳокамаларга қўйилганда ундан жазолаш чораси сифатида кўрилиши қатъиян таъқиқланади.
Шу ва бу йўналишдаги барча янгиликлардан тез кунларда Вазирликнинг расмий телеграм каналида ташкил этиладиган овозли чатдан билиб олишингиз мумкин бўлади.
Манба:Muallimlar.uz