4 C
Узбекистан
Среда, 28 февраля, 2024

Кўзойнак ихтироси борасида тарихга назар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,110участниковПодписаться
- Advertisement -

Линзалар қадим замонлардан бери одамларга маълум.  Музейларда бир неча минг йиллик бу турдаги ашёлар сақланади.  Биринчи марта инглиз олими Рожер Бекон (1214-1294) ўқиш линзаларидан фойдаланиш ҳақида шундай ёзган эди: «…бу восита кексалар ва кўриш қобилияти заиф бўлган одамлар учун фойдалидир, чунки у қанчалик кичик бўлмасин, ҳар қандай ҳарфни кўришга имкон беради».

Баъзи тарихчиларнинг таъкидлашича, Бекон ўзининг кўп маълумотларини машҳур араб олими Ибн ал-Ҳайсамнинг «Китоб ал-маназир» («Оптика китоби») асарининг лотинча таржимасидан олган. Кўзойнак илк марта Европа тиббиёт адабиётида XIV аср бошларида тилга олинган деб ишонилади. Уларни ким ихтиро қилгани ҳақида бир неча хил талқинлар мавжуд бўлсада, фан тарихчилари кўзойнакнинг ҳақиқий ихтирочиси номаълумлигича қолмоқда деган хулосага келишди. Эҳтимол, бу восита бир киши томонидан ихтиро қилинмаган, балки линзалар ёрдамида кўплаб тажрибалар туфайли пайдо бўлган.

Кўзойнак ихтироси ҳақида гапирганда, асосий урғу Европа манбаларига қаратилади, исломий манбалар эса умуман тилга олинмайди. Айни пайтда мусулмон олимларининг бу соҳага ҳисса қўшганини ишонч билан айтишимиз мумкин.

Юқорида айтиб ўтилганидек, Рожер Беконга ёруғликнинг шиша, ҳаво ёки сув каби рангсиз юзадан ўтганда  синишини ўрганган Ибн ал-Ҳайcам таъсир кўрсатди.  Ўз тадқиқотлари билан у Европа олимларидан камида уч аср олдинда эди.  Гарчи унинг иши кейинчалик линзалар ихтиро қилишда фойдаланилган бўлса-да Ибн ал-Ҳайсам ўзининг кузатишларидан ҳеч қандай фойда топа олмади. 

Бу ҳақида араб шоири Абдулжаббор ибн Абу Бакр ибн Муҳаммад ибн Ҳамдис (1055-1132) томонидан жуда қизиқ бир гувоҳлик берилади.  У Сицилияда туғилган, сўнг 1079 йилда Андалусияга кўчиб ўтган, Севиляда яшаган, саройга яқин инсон бўлган.  1092 йилда шоир Тунисга кўчиб ўтади ва 1132 йил, вафотигача у ерда яшайди.  Ибн Ҳамдис кўзойнак таърифи сифатида тушуниш мумкин бўлган шеър битган.  Қизиғи шундаки, у ушбу қурилма ихтиро қилиниши эълон қилинган санадан икки юз йил олдин ёзилган:

Манба: AZON.UZ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Мутасаддиларга жойларда қуёш панелларини ўрнатишда кўзбўямачилик ва “қўшиб ёзиш” ҳолатларининг олдини олиш юзасидан топшириқ берилди

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари...

Больше похожих статей

×