28.3 C
Узбекистан
Пятница, 19 апреля, 2024

Электромобиллар даври келди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,240участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2024 йил 1 январдан бошлаб республикада қуриб битказиладиган савдо ва бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхоналар, халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги инфратузилма объектларининг лойиҳаларига мажбурий тартибда электромобилларни қувватлантириш станцияларини киритиш талаби жорий этилади.


Қурилиш вазирлиги мазкур талабга жавоб бермайдиган объектлар лойиҳаларини тасдиқлашни (келишишни) тақиқлаш юзасидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилишини (уч ой муддатда) таъминлайди.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда 2024 йил якунига қадар республикада электромобилларни қувватлантириш станциялари сонини камида 2500 тага етказиш бўйича чораларини кўради.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2023 йил давомида электр узатиш тармоқлари, трансформатор пунктлари ва нимстанцияларга туташ ҳудудлардан 1500 та электромобилни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш учун ер участкалари аукционга чиқарилишини таъминлайди.

Халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларига туташ ҳудудларда жойлашган электр узатиш тармоқлари, трансформатор пунктлари ва нимстанциялари яқинида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан камида 500 та электромобилни қувватлантириш станциялари барпо этилади.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг ер участкалари хатловдан ўтказилиб, 2023-2024 йилларда камида 500 та электромобилни қувватлантириш станцияларини жойлаштириш учун ер участкалари «K-SAVDO» ААТ орқали аукцион савдоларига чиқарилади.

2023 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига электромобилларни қувватлантириш станциялари орқали электр энергияси манбаларида ҳаракатланувчи транспорт воситаларини қувватлантириш мақсадида электр энергиясини сотиш (реализация қилиш) ҳуқуқи берилади.

Транспорт воситаларини қувватлантириш хизматининг тарифи (нархи), электр энергиясининг тасдиқланган тарифидан қатъи назар тадбиркорлик субъектлари томонидан мустақил равишда белгиланади.

2023 йил 1 декабрга қадар фаолият кўрсатаётган автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ қуйиш шохобчаларида камида 1 та (4 каналли) 60 кВт ва ундан юқори қувватли электромобилларни қувватлантириш станциясини ўрнатилади.

2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар:

электромобилларни қувватлантириш станциялари ҳамда улар ўрнатилган автомобиль тўхташ жойлари жойлашган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғидан, шунингдек, электромобилларни қувватлантириш станциялари юридик шахсларнинг мол-мулк солиғидан;

асосий фаолият тури транспорт воситаларини қувватлантириш хизматини кўрсатиш (ушбу фаолият тури бўйича тушумнинг умумий реализация қилиш ҳажмидаги улуши 50 фоиз ва ундан юқори) бўлган тадбиркорлик субъектлари фойда солиғидан;

транспорт воситаларини қувватлантириш хизматини кўрсатишдан олинган даромад айланмадан олинадиган солиқдан;

белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича хориждан олиб келинадиган электромобилларни қувватлантириш станциялари, уларнинг компонентлари ва сервис инфратузилмаси учун технологик асбоб-ускуналар божхона божидан озод қилинади.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги, «Ўзавтосаноат» АЖ ва соҳада фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари биргаликда икки ой муддатда электромобилларни қувватлантириш станцияларини электр қувватига улаш ҳамда улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича умумий талаблар ва ягона стандартларни;

электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш, эксплуатация қилиш ва даврий техник кўрикдан ўтказиш тартибини назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Тожикистон парламенти қуйи палатаси Раиси Маҳмадтоир Зокирзодани қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга давлат ташрифи доирасида 19 апрель куни ушбу мамлакат Олий Мажлиси Намояндагон мажлиси Раиси Маҳмадтоир Зоир билан учрашув...

Больше похожих статей

×