24.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 6 октября, 2024

Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари долзарб мавзулар юзасидан маълумот беришди…

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,910участниковПодписаться
- Advertisement -

Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов мактаб дарсликлари ижараси бепул бўлиши ҳақида изоҳ берди:

«Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунга кўра, китоб жамғармаси бюджети тасдиқланган. Унга кўра, 2022 йилда китоб чоп этиш учун 1,1 трлн сўм кўзда тутилган. Шундан 605 млрд сўм давлат бюджетидан йўналтирилади, қолгани Бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

Қонунчиликка кўра, ушбу Жамғарма маблағлари ижара тушумларидан шаклланиши белгиланган. Жорий йилда 500 млрд сўм ижара тушумидан қопланиши керак эди.

Президентимизнинг инсон қадрини улуғлаш, аҳолига енгиллик яратишга қаратилган эзгу ғоялари асосида дарсликлар ижараси бепул бўлди. Бу нима дегани? Яъни, бу йил ижара тушумидан шаклланиши — ота-оналар тўлаши керак бўлган 500 млрд сўмга яқин пул давлат бюджетидан тўлаб берилади.

Эътиборли томони, кейинги ўқув йиллари учун ҳам мактаб дарсликларининг ижараси бепул бўлади».

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев:

«Дарсликлар ижараси учун айрим мактабларда пул йиғилган бўлиши мумкин. Энди ота-оналар мактабга мурожаат қилиб шу маблағларни қайтариб олишлари мумкин ва керак. Вазирлик биринчидан, дарслик учун ижара пулини йиғмаслик, иккинчидан, агар йиғиб бўлинган бўлса, ота-оналарни хабардор қилиб, қўлларига қайтариб беришни сўраб мурожаат қилиб қолади».

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Марказий Осиё Форуми: Фан, инновациялар, озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланишда аёлларнинг ўрни

Сўнгги йилларда қишлоқ аёлларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, ҳаёт фаровонлигини ошириш, касбга йўналтириш ва янги ишчи...

Больше похожих статей

×