7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

“Kundalik”да янги тўлов усуллари ва тариф пакетлари ишга туширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

“Kundalik” учун йиллик обуна тўлови 2022-2023 ўқув йилида 8000 сўмга туширилади, фойдаланувчиларга қулай бўлиши учун иккита пакет тақдим этилади: Kundalik ва PRO Kundalik.Kundalik нархи 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб йилига 8000 сўм этиб белгиланди.

Мазкур сумма учун www.kundalik.com веб-сайтида электрон кундалик билан ишлаш ёки Kundalik.Family мобиль иловаси орқали унинг кенгайтирилган функцияларидан фойдаланмасдан ахборот хабарларини олиш мумкин. Шу билан бирга, Kundalik учун ҳар бир болага алоҳида тўлов амалга оширилади.PRO Kundalik талқини нархи йилига 40 000 сўм бўлади.

Мазкур суммага сайтдаги электрон кундаликдан фойдаланиш ҳамда Kundalik.Family мобиль иловасининг кенгайтирилган функциялари киради. PRO Kundalik обунаси учун тўлов амалга оширилганда оилавий фойдаланиш режими ёқилади: мактаб ҳаёти ҳақида батафсил маълумот олишни хоҳловчи барча қариндошлар ҳамда мактаб ўқувчилари Kundalik.Family иловасидан чекловларсиз фойдаланишлари мумкин.Шунингдек, сиз PRO Kundalik пакетини бир ойга “PlayMarket” ёки “AppStore”да 0,49 АҚШ доллари эвазига харид қилишингиз мумкин.

Бунда фойдаланувчи илованинг веб-талқини ва кенгайтирилган вариантларига кириш ҳуқуқига эга бўлади.Маълум қилишларича, илова ва сайтдаги обуна нархи “PlayMarket” ва “AppStore”да валюта курсининг конвертацияси туфайли бироз фарқ қилиши мумкин. “PlayMarket” ва “AppStore”га фақат “VISA” ёки “MasterCard”дан фойдаланиб, телефонингиз созламаларига мос келадиган валютада обунани расмийлаштириш мумкин.

Муқобил тўлов усуллари www.kundalik.com сайтида мавжуд. Ҳозирда обуна учун тўловни Davr Bank, Click ёки Payme тўлов тизимлари орқали, шунингдек Davr mobile, Click Evolution, Payme мобиль иловаларида Kundalik ID дан фойдаланган ҳолда тўлаш мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×