7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Дарсликлар таъминоти юзасидан махсус бот ишга туширилди.

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўқув йилининг бошида мактабларнинг контингентидаги ўзгаришлар, яъни бир мактабдан бошқа мактабга ўтиш туфайли ўқувчи сонининг ўзгариши, ўқувчилар таълим олиб келган мактабида ҳам, келаётган мактабида ҳам ўқувчилар сони, айрим ҳолатларда ҳаттоки таълим тилини ўзгартириши ҳолатларини кузатамиз. Ўқувчи сони ўзгариши (кўпайиши ва камайиши) мактабда мавжуд бўлган дарслик фондини ҳам қайта тақсимлаш заруриятини юзага келтиради.

Маълумки, дарсликлар ҳар йили чоп этилмайди ва чоп этилган йилда, мактаб буюртмасига қараб, фойдаланиладиган ижара даври учун мактабда таълим оладиган ўқувчилар сонига ҳамда таълим тилига қараб тақсимланади. Мактаб контингенти ўзгариши ўз-ўзидан аввалдан ўқувчи сони ўзгариши динамикасини аниқлаш имконияти йўқлиги сабабли, юзага келган етишмовчиликни бартараф этиш мақсадида бошқа ҳудудда сақланаётган дарсликларни қайта тақсимот қилишга ва эҳтиёж юзага келган мактабга етказишга олиб келади.

Мисол учун ўтган 2021 йилнинг сентябрида мамлакатимиз бўйича минглаб ўқувчиларнинг мактабини ўзгартириши сабабли шунча сонга мос равишдаги дарсликларни қайта тақсимлаш зарурияти юзага келган.

Албатта, юзага келадиган вазиятда халқ таълими вазирлигидан бошлаб, бевосита ҳудудларда ва мактабларда дарсликни тақсимотига масъулларнинг бошқа ҳудуд (мактаб)лардан керак бўладиган дарслик комплектларини етказиб беришда тезкорлик билан ҳаракат қилишлари ўта муҳим. Шу билан бирга ҳурмали ота-оналарнинг ҳам бевосита Вазирликнинг ботига мурожаат қилиб, муаммоли ҳолат бўйича маълумот беришлари орқали ўз фарзандлари учун керак бўладиган комплектларни етказиб берилишида ёрдам беришлари мумкин.

Бунинг учун, махсус телеграмм-ботга — @bookedu_bot мурожаат юборишингизни сўраймиз. Мурожаатда аниқ қилиб, мактабни, юзага келган масалани баён этиш сўралади.

Шу ўринда, айрим манбаларда 3-, 6-, 7-, 10-синф янги дарсликларни ўқув йили бошидан берилиши ёки берилмаслиги бўйича турли талқинлар ва фикрлар юзага келганлигидан келиб чиқиб, бу масалага ҳам ойдинлик киритсак.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-134-сон Фармони билан тасдиқланган “2022-2026 йилларда Халқ таълимини ривожлантириш бўйича Миллий дастур”га асосан дарсликларни халқаро экспертлар иштирокида яратиш ва босқичма-босқич жорий этиш вазифаси белгиланган. Фармонга асосан, 2022 йил якунига қадар дарсликларни янгилаш вазифаси 4 та синфни қамраб олиши белгиланган.

Бундан ташқари, 2022 йилда инглиз, немис ва рус тилларидан Кембридж, Клетт нашриётлари ва Герцен номидаги Россия Давлат Педагогика университетининг юртимиз таълим тизими талабларига мос равишда маҳаллийлаштирилган дарсликларини жорий қилиш белгиланган.

Ҳозирга қадар, қатор янги дарсликлар мактабларга чоп этилиб, ўқувчилар учун фойдаланишга тайёр қилиб қўйилган. Барча синф ўқувчиларига мактаб кутубхонасида мавжуд тегишли синф дарсликларидан комплектларни шакллантириш бўйича кўрсатмалар берилган.

Бу борада 6-, 7- ва 10-синф дарсликларини янгилаш жараёни муддати дастлаб белгиланганидек йил якунига қадар эмас, балки октябрь ойи якунига қадар таъминланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×