Халқ таълими вазирлигида Республика фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчиларнинг устозларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.Айтиш жоизки, асосий фан олимпидаларида 2018 йилда 728,2 минг нафар ўқувчилар иштирок этган бўлса, 2022 йилда қамров 1 млн. 100 минг нафар ўқувчига етиб, 1,5 бараварга оширилди.
Ҳозирги кунда 18 та фандан 9-11 синф ўқувчилари учун – мактаб, туман, вилоят ва республика босқичларидан иборат асосий республика фан олимпиадалари ташкил этилмоқда.Республика олимпиадаларининг финал босқичларини ҳудудларда ўтказиш амалиёти жорий этилган бўлиб, жорий йилда Жиззах, Самарқанд, Навоий вилоятлари ва Тошкент шаҳри республика олимпиадасининг финал босқичига мезбонлик қилди. Бу амалиёт ҳудудларда олимпиадаларни ташкил қилиш ва ўтказиш, иқтидорли ёшлар билан ишлаш механизмларини яхшилашга хизмат килади.
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олимпиадаларнинг вилоят босқичида ғолиб бўлган ўқувчиларга мукофот пуллари берилди, вилоят босқичида ҳакамлик қилган ўқитувчилар ва мутахассислар меҳнатига ҳам ҳақ тўланди ва бу жараён кейинги ўқув йилида ҳам давом этади.
Жорий йил Асосий фан олимпиаданинг республика босқичида 1-ўринни эгаллаган ўқувчининг устозига – 15 млн. сўм, 2-ўринни эгаллаган ўқувчининг устозига – 10,5 млн. сўм, 3-ўринни эгаллаган ўқувчининг устозига – 9 млн. сўм пул мукофоти билан тақдирланади.
Жами Республика фан олимпиадалари 60 нафар ғолибларнинг устозларини тақдирлаш учун 690 млн сўм маблағ ажратилди.