Жорий йилнинг 2-7 июль кунлари Америка Қўшма Штатларининг Майами шаҳрида Каратэ WUKF бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, мутлақ Жаҳон чемпиони бўлиб қайтишди.
Бугун Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ғолиб ўқувчилар билан учрашиб, ўқувчиларни юксак ғалаба билан муборакбод этди.
Учрашув чоғида Ватанимизда ёш авлоднинг спорт билан шуғулланишлари учун яратилган шарт-шароитлар, ғолиб ўқувчиларнинг орзу-мақсадлари ҳамда тренерларнинг соҳада олиб бораётган фаолиятлари хусусида суҳбатлашилди.
Учрашув сўнгида ғолиб ўқувчиларга келгуси спорт мусобақаларида бунданда юқори чўққиларни забт этишга тилак билдирилди.