19.5 C
Узбекистан
Воскресенье, 22 сентября, 2024

Ўзбекистонда «Усмон мусҳафи»нинг айнан нусхаси яратилди.

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолияти кундан-кунга янги босқичга кўтарилмоқда. Марказ фаолияти учун бунёд этилаётган мажмуа билан бирга мамлакатимиз маънавий ҳаётида муҳим воқеликлар содир бўляпти.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида таниқли хаттот Ҳабибулла Солиҳ томонидан «Усмон мусҳафи»нинг айнан кўчирилган нусхаси Марказга тақдим этилди. Бу ноёб ва қимматли туҳфа Марказ директори Шоазим Миноваров ҳамда Марказ директорининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур томонидан қабул қилиб олинди.

Тадбирда Ўзбекистондаги диний уламолар, зиёлилар, соҳа мутахассислари ва тадқиқотчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Жараёнда бевосита қатнашган, Қуръони карим тафсири муаллифларидан бири бўлган уламо Шайх Абдулазиз Мансур бу қилинган иш нафақат юртимиз, балки жаҳон хаттотлиги санъати ва бутун ислом олами учун катта ва қувончли воқеа эканлигини таъкидлади.

Хаттот шундай фикрлари билан ўртоқлашди:
«Маҳобатли иншоот барпо этилишидан илҳомланиб, имкон даражасида ҳисса қўшиш ниятида бузоқ терисидан махсус тайёрланган саҳифаларга, мусҳаф матнининг ёнига барча учун осон ва тушунарли ўқилиши мақсадида «насх» услубида ўқилишини ҳам алоҳида ёздим. Жами 586 бетдан зиёда асар бўлди. Асл нусха саҳифаларининг чети ва баъзи варақлар ярмигача нобуд бўлган қисмларини худди ўзидек тиклашга ҳаракат қилдим. Икки йиллик тинимсиз меҳнат натижасини бугун кўриб турибсиз.»

Усмон Мусҳафининг навбатдаги ноёб нусхаси Ислом цивилизацияси марказининг энг қимматбаҳо экспонатларидан бири сифатида сақланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×