15.6 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Йилнинг энг яхши Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” республика танлови ўтказилди.

Ушбу танловда Халқ таълими тизимидаги 10130 та умумтаълим макталарда фаолият кўрсатаётган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилардан 7 минг нафаридан ортиғи танловнинг туман (шаҳар) босқичида, 412 нафари ҳудудудий босқичида иштирок этди.

Мазкур танловнинг республика босқичида 28 нафар иштирокчилар ўзларининг 640 дан зиёд ижодий ишлари кўргазмаси, қўлланмлари ва мақоллари билан қатнашдилар.

Танловнинг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими “Ёшлар ижод” сароийда ташкил этилиб, унда “Баркамол авлод” болалар мактабларининг 750 дан ортиқ ижодий ишлар кўргазмаси, Республика болалар кутубхонасининг 1200 мингдан ортиқ бадиий китоблари тақдимоти ташкил этилди.

Шунингдек, ҳудудлардан келган иштирокчилар ва пойтахтимиз меҳмонлари учун Халқ таълим вазирлиги тасарруфидаги “Баркамол авлод” болалар мактаблари ўқувчиларининг концерт дастурлари ташкил этилди.

Танловнинг республика босқичи ғолибларига вазирликнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Ғолиблар рўйхати

  1. Абдуваҳоб Зарипов – Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани 50-мактаб,
  2. Ҳулкар Ғаффорова – Навоий вилояти, Навоий шаҳар 16-мактаб,
  3. Зикрилло Неъматов – Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани 154-мактаб
  4. Гоззал Ибрагимова – Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус тумани 19-мактаб
  5. Жобир Исматиллоев – Қашқадарё вилояти, Косон тумани 85-мактаб
  6. Наргиза Ўринова – Фарғона вилояти, Бувайда тумани 50-мактаб.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×