29.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 11 мая, 2025

ДТМ: Биометрик паспортга эга абитуриентлар ID-карта олишлари шарт эмас

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,540участниковПодписаться
- Advertisement -

Халқ таълими вазирлиги томонидан 16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ўз вақтида фуқаролик паспорти, яъни ID-карта олишлари лозимлиги ҳақида эълон берилган эди. Мазкур хабар юзасидан Давлат тест маркази аҳолига мурожаат йўллади:

«Айрим телеграм каналларда олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этиш учун абитуриентларда ID-карта бўлиши шарт, деган мазмунда хабарлар тарқалмоқда.

Бунинг натижасида Давлат тест марказига абитуриентлар томонидан паспортимиз бўлса ҳам ID-карта олишимиз шартми, деган мазмунда кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Бу бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:

жорий йилда ҳам олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш my.dtm.uz сайти орқали онлайн тарзда амалга оширилади;

рўйхатга олишда абитуриентларнинг расми ва паспорт маълумотлари Давлат персоналлаштириш марказидан онлайн режимда олинади;

бунинг учун абитуриентда биометрик паспорт ёки ИД-карта бўлиши лозим;

бунда биометрик паспортга эга бўлган абитуриентлар ИД-карта олишлари шарт эмас;

абитуриентлар биометрик паспорт билан ҳам my.dtm.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин» дейилган унда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 9 ёшли қизни уриб юборган ҳайдовчи 4 йилга қамалди

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида ҳайдовчи 1983 йилда туғилган М.А. BYD автомашинасида ҳаракатланиб кетаётиб...

Больше похожих статей

×