9.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Венгрияда таълим олиш имконияти кўлами оширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ҳамда Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто ҳамраислигида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг юқори даражадаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда икки мамлакат вазирлик ва идоралари ҳамда дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари иштирок этди. Ўзбекистон делегацияси таркибида вазир А.Тошқулов ҳам қатнашди.

Тадбирда Ўзбекистон ва Венгрия вакиллари савдо-иқтисодий, банк-молия ва маданий-гуманитар, шу жумладан олий таълим соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

Йиғилиш давомида Венгрия Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорлик ўрнатган энг биринчи Европа давлати эканлиги алоҳида қайд этилди. 

Томонлар таълим ва илм-фан соҳасида ўзаро алоқаларга тўхталиб, 2021 йилда ўтказилган Ўзбекистон-Венгрия ректорлар форуми ушбу соҳадаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш учун муҳим платформа вазифасини ўтаганини алоҳида таъкидлашди. Шунингдек, Венгриянинг Дебрецен университети филиали фаолиятини йўлга қўйиш, таълим дастурларини Ўзбекистон олий таълим муассасаларига жорий этиш каби масалаларда ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги ўртасида Ўзбекистон фуқаролари учун Венгрия томонидан ҳар йили ажратиб келинаётган таълим грантлари сонини кўпайтириш бўйича келишувга эришилгани мамнуният билан қайд этилди.

Маълумот ўрнида, 2020 йилда имзоланган тегишли меморандумга кўра, Венгрия ҳукумати томонидан Ўзбекистон фуқароларига ушбу хорижий мамлакат олий таълим муассасаларида бакалавр, магистратура ва докторантура босқичларида ўқиш учун йилига жами 100 тадан таълим грантлари ажратиб келинмоқда эди.

Ҳужжатларни имзолаш маросимида юқоридаги келишувга мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. Тошқулов ва Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазири П. Сийярто “2020-2023 йилларда Венгрия стипендиялари (“Stipendium Hungaricum”) дастури доирасидаги ҳамкорлик бўйича англашув меморандумига ўзгартиш киритиш тўғрисида баённома”ни имзоладилар.

Унга кўра 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб, Венгрия томонидан ҳар йили ажратилаётган таълим грантлари сони 100 тадан 170 тага кўпаймоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×