- Advertisement -
Тошкент давлат транспорт университетининг Халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Б. Тўраев бошчилигидаги делегацияси Польшанинг техника йўналиши бўйича энг нуфузли Варшава политехника университетига ташриф буюрди.
Ташриф давомида университет раҳбарияти билан учрашувлар бўлиб ўтди. Мулоқотда университетлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.
Хусусан, Варшава политехника университети билан йўллар ва кўприклар қурилишини лойиҳалаштириш ҳамда эксплуатацияси соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш борасида икки томонлама манфаатли келишувларга эришилди.