9 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Президент селектори: Миллат келажаги — фарзандларимиз тарбияси Халқ таълими тизими қўлида.

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигининг таҳлили юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Инсон капиталини ривожлантириш – Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясидаги еттита устувор йўналишдан бири. Жорий йил 28 январь куни бўлган йиғилишда шу борадаги масалалар муҳокама қилиниб, кўплаб вазифалар белгиланган эди.

Ўтган икки ойда мутасаддилар ҳамма ҳудудларга чиқиб, жойлардаги муаммоларни ўрганган. Мамлакатимиздаги 852 та мактабда таълим сифати, муаллимлар салоҳияти ва ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш даражаси анча пастлиги аниқланган.

Президент мактаблари, ихтисослашган ва хусусий мактабларда илғор методикалар йўлга қўйилган. Лекин қолган мактабларнинг энг катта муаммоси бу – ўқитиш методикасининг эскирганлиги. Замонавий таълим услубларини уларда ҳам жорий қилиш бўйича ташаббуслар йўқ.

Мактабларни компьютер билан таъминлаш бўйича маблағлар ажратилган бўлса-да, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида ишлар суст кетаяпти. Олис ва чекка ҳудудлардаги мактабларда таълим сифати қониқарсиз аҳволда.

Маълумки, йил бошида Мактаб таълимини ислоҳ қилиш кенгашлари тузилган эди. Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари жойлардаги шундай кенгашлар раҳбари ҳисобланади. Шу боис йиғилишда таълим ривожи паст бўлган ҳудудлар ҳокимлари огоҳлантирилди.

– Агар раҳбарлар, муаллимлар янги Ўзбекистонга муносиб ҳаракат қилса, фарзандларимизни давр талабига мос ўқитишимиз мумкин. Халқимиз бизга энг катта бойлигини – зурриёдини ишониб бераяпти. Бу жуда катта масъулият. Шуни ҳис қилиб, ўзимизни қийнаб, мактабни ислоҳ қилсак, келажакка замин яратамиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари мактаб ўқитувчиларини янги методика асосида қайта тайёрлаш бўйича умуммиллий лойиҳа бошланишини эълон қилди.

Ушбу янги тизим доирасида келгуси 3-4 йилда мактаблардаги барча синф ўқитувчилари янги методика асосида ўқитилади. Бунинг учун ҳар бир ҳудуддаги Малака ошириш марказлари негизида педагогларни янги методикаларга ўргатувчи Миллий таълим марказлари ташкил этилади. Уларга аниқ ва табиий фанлар бўйича хориждан энг малакали мутахассислар жалб қилинади.

Ҳар бир вилоят кесимида “тренерлар гуруҳи” шакллантирилиб, улар жойларда мактаб ўқитувчиларининг малакасини ошириб боради. Уларнинг ойлик иш ҳақига 100 фоизгача устамалар тўланади.

Ҳокимликлар Халқ таълими вазирлиги билан бирга, ҳар бир туман ва шаҳарда камида 20 фоиз мактабда, йил якунига қадар илғор методикаларни жорий этишни бошлайди. Бу янги тизимни жорий қилиш учун 100 миллион доллар қўшимча маблағ йўналтирилади.

Шунингдек, Абдулла Авлоний номидаги институт Республика миллий таълим маркази сифатида қайта ташкил этилади ва Тошкент давлат педагогика университети билан ягона тизимга бирлаштирилади.

Умуман, янги методикаларга ўқитиш тизими Миллий таълим маркази ва Тошкент давлат педагогика университетидан бошланади. Университет Халқ таълими вазирлиги таркибига ўтказилади, мактаб ўқитувчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича республикадаги таянч муассасага айлантирилади.

Ҳудудларда фаолият юритаётган педагогика институтлари босқичма-босқич университетлар таркибидан алоҳида ажратилиб, мустақил таълим даргоҳига айлантирилади.

Йиғилишда ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратилди. Мактабларда маънавий муҳитни тубдан яхшилаш бўйича янги концепция ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Мактаблардаги маънавият тарғиботчиларига талабларни қайта кўриб чиқиб, бу вазифага маҳалла ва жамоада обрўси юқори инсонларни тайинлаш, намунали ўқувчи ва ота-оналарни рағбатлантириб бориш зарурлиги таъкидланди.

Бугунги кунда юртимизда 120 та мактаб 3-4 коэффициентда ишламоқда. Яъни ўқувчи сони сиғимга нисбатан жуда кўп. Президентимиз ушбу мактабларда шароитни яхшилаш бўйича кўрсатмалар берди.

Келгуси ўқув йили бошлангунча 960 та мактаб компьютер синфи билан таъминланиши, 740 таси янгидан жиҳозланиши қайд этилди.

Умуман, 5 мингдан ортиқ компьютер синфларини янгилаш бўйича алоҳида дастур қабул қилиниши белгиланди. Бунга республика бюджетидан 200 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлардан ҳам 200 миллиард сўм йўналтирилади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига мактаблар учун алоҳида имтиёзли тарифлар очиш, ўқувчи сонига қараб, мактабларда интернет тезлигини секундига 100 Мегабитгача кўпайтириш вазифаси қўйилди. 

Мактабдаги таълим ҳам, муҳит ҳам кўп жиҳатдан директорларга боғлиқ. Шу боис мактаб директорларини сертификатлаш тизимини жорий этиш зарурлиги айтилди. Бундан буён, директорликка номзодлар ушбу тизим орқали танланади.

Давлатимиз раҳбари табиий ва аниқ фанларни ўқитишни ривожлантириш кераклигини айтган эди. Шунга мувофиқ, 193 та таълим муассасаси негизида табиий ва аниқ фанларга ихтисослашган мактаблар ташкил этиш режалаштирилган. Ҳокимларга ушбу мактабларни таъмирлаб, барча шароитларни яратиш бўйича топшириқлар берилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×