- Advertisement -
2030 йилгача «давлат ташкилотларининг» машиналари тўлиқ электромобилга ўтиши кутилмоқда
Электромобиллар бўйича президент қарори лойиҳасига кўра, вазирликлар, идоралар, бюджет ташкилотлари, маҳаллий хокимият органлари ҳамда устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналар хизмат автомобиллари паркининг 2025 йилга қадар камида 10 фоизигача, 2030 йилга қадар 100 фоизи босқичма-босқич электромобилларга алмаштирилади.