24.5 C
Узбекистан
Среда, 24 апреля, 2024

Президент Шавкат Мирзиёев: “Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича янги тизим ташкил этилади»

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,260участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўсимликлар ҳимояси – озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, экспорт ҳажмларини оширишда жуда муҳим тизим.

Илгари бу ишлар биргина “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятига юклатилган эди. Охирги йилларда минерал ўғит ва кимёвий воситалар етказиб бериш билан кластер ва фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектлари ҳам эркин шуғулланмоқда. “Ўзагрокимёҳимоя” хизматларига талаб эса кундан-кунга камайиб бормоқда.

Шу боис кеча давлат раҳбари иштирок этган йиғилишда ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича янги тизим ташкил этиш, ҳудудларда бу борадаги хизматларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

“Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятини тугатиб, унинг ваколат ва вазифаларини бошқа тузилмаларга ўтказиш таклифи билдирилди. Бунда, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва чигирткага қарши курашиш вазифаси Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ўтказилади. Тут парвонасига қарши курашиш Ипакчилик уюшмаси ва унинг таркибидаги кластерлар ҳамда туман ҳокимларига юклатилади. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар билан таъминлаш эркин бозор тамойиллари асосида тўлиқ хусусий секторга берилади. Шунингдек, ўсимликларга кимёвий ишлов бериш хизматлари ҳам танлов асосида тадбиркорлар томонидан амалга оширилади.

Биолаборатория ва “ўсимликлар клиникалари”ни ташкил этиб, малакали агроном ва энтомологларни жалб этиб, далагача етиб борадиган хизматлар тизимини йўлга қўйиш зарурлиги махлум қилинди.

Бунда ҳар бир ҳудуднинг иқлими ва шароитидан келиб чиқиб, иш тутиш талаби қўйилди. Масалан, Сурхондарёда “беда қандаласи”, Бухорода “вилт”, бошқа вилоятларда “помидор куяси” тарқалган.

Шунингдек, ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича хориж тажрибасини ўрганиш, кимёвий воситаларни меъёрида ва муддатида ишлатиш бўйича методология яратиш муҳимлиги айтилди. 

Соҳа ривожини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга “Агробанк” масъул этиб белгиланди Шаҳарлардаги мевали ва манзарали дарахтлар, бута ҳамда гулларни ҳимоя қилиш хизматларини кенгайтириш зарурлиги ҳам айтиб ўтилди

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сенат Раиси АҚШнинг Юта штати делегацияси билан учрашди

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева 24 апрель куни АҚШнинг Юта штати Сенати раиси Стюарт Адамс бошчилигидаги делегация билан...

Больше похожих статей

×