Ўзбекистон Афғонистонга навбатдаги гуманитар ёрдам партиясини юборди. Қарийб 200 тоннадан иборат юк Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Қурбон ҳайити арафасида, шунингдек, сел оқимлари ва сув тошқинларидан жабр кўрган аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида етказилди.
Гуманитар ёрдам Балх вилоятига Ҳайратон шаҳри орқали етказилди....
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга Шаньси провинциясидаги кўмир конида содир бўлган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан таъзия йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон Президенти ҳалок бўлганларнинг...
22 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон–Россия муносабатларини ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, олий даражада эришилган келишувларни...
Бутунжаҳон урбанизация форуми доирасида 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури — БМТ-Ҳабитат ижрочи директори Анаклаудия Россбах билан учрашув ўтказди.
Музокаралар чоғида БМТ-Ҳабитат билан шаҳарларни барқарор ривожлантириш, шаҳар инфратузилмасини такомиллаштириш...
Боку шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни олий даражада эришилган келишувлар асосида янада ривожлантиришнинг долзарб...
17 май куни бўлиб ўтган телефон мулоқоти чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни туғилган куни билан табриклади.
Ўзбекистон етакчиси Қозоғистон раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, фаровонлик ва давлат фаолиятида янги муваффақиятлар тилади.
Суҳбат давомида Шавкат Мирзиёев Туркистон шаҳрида...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Турк давлатлари ташкилотининг (ТДТ) Туркистон шаҳрида “Сунъий интеллект ва рақамли тараққиёт” мавзусида ўтказилган норасмий саммитида иштирок этди.
Тадбирда Илҳом Алиев, Қасим-Жомарт Тўқаев, Садир Жапаров, Режеп Таййип Эрдоған ҳамда ТДТ бош котиби Кубаничбек Омуралиев иштирок этди.
Саммитда...
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар делегациялари раҳбарлари билан биргаликда Туркистон шаҳридаги тарихий-маданий марказ фаолияти билан танишди.
Олий мартабали меҳмонлар Марказий Осиёдаги ислом меъморчилигининг йирик ёдгорликларидан бири ва Қозоғистоннинг маънавий рамзи ҳисобланган Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат...
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити доирасида учрашув ўтказди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилишича, томонлар Ўзбекистон—Туркия стратегик шериклигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни...
Туркистон шаҳрида ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг...