«Аваза» мажмуасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлатлари раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашуви ўз ишини бошлади.
Йиғилиш бошланишидан олдин Шавкат Мирзиёевни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов кутиб олди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё минтақаси учун талаб юқори бўлган касблар ва компетенцияларнинг минтақавий атласини ишлаб чиқишни таклиф этди. Ушбу ташаббус минтақа мамлакатларининг бугунги кунда мутахассислар танқислиги сезилаётган ҳамда яқин йилларда талаб ортиб борадиган соҳалар бўйича прогнозларини бирлаштиришни...
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Евросиё миллатлараро ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
Тадбирда Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕАИИ) аъзо мамлакатлар ҳукумат раҳбарлари ҳамда Евразия иқтисодий комиссияси Ҳайъати раиси Бакытжан Сагинтаев қатнашади. Йиғилиш кун тартибидан Евросиё...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Абу-Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашув ўтказди.
Олий даражадаги мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, шунингдек,...
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида Мирзиёев туркманистонлик ҳамкасбини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва давлат фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Томонлар Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. С.Мирзиёева халқаро муносабатлар мураккаблашган ҳозирги даврда глобал етакчилик ва мамлакатимизни қўллаб-кувватлаётгани...
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россия Давлат думасига сайловлар ўтказилгани билан табриклади. У ўз мактубида сайловчиларнинг юқори фаоллиги ва овоз бериш натижаларини қайд этди.
Ўзбекистон раҳбари бўлиб ўтган сайловларни Россия жамиятининг юқори сиёсий маданияти ва фуқаролик жипслигининг далили деб...
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркия ташқи ишлар вазири ўринбосари Айше Беррис Экинчи билан учрашди.
Учрашувда икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар якунлари муҳокама қилинди.
Томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар. Шунингдек, икки...
Белградда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сербия Президенти Александр Вучич ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқотда юқори даражадаги сиёсий алоқалар, парламентлараро ҳамкорлик, ишбилармонлик ва гуманитар алмашинувлар фаоллашгани қайд...
Президент Шавкат Мирзиёев Бишкекда ўтказилган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида нутқ сўзлади. У ШҲТ сўнгги 25 йилда тенг ҳуқуқли мулоқот ва минтақавий барқарорликни таъминлашга ҳисса қўшганини таъкидлади.
Давлат раҳбари Марказий Осиё ШҲТнинг географик ва стратегик ўзаги эканини қайд этди. Шунингдек,...
Тошкент марказидан чиқишда 2, 26, 37, 68 ва 93-сонли автобусларнинг ҳаракат йўналиши вақтинча ўзгартирилди.
Шаҳрисабз кўчасида автобуслар учун алоҳида BRT...