Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев РФ президенти Владимир Путинни ва Россия халқини Россия куни байрами билан табриклаб хат йўллади. Мактубда ушбу сана «рус халқининг бой маънавий мероси ҳамда ҳар томонлама тараққиёт сари интилишни акс эттириши» таъкидланган.
«Бугун мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама алоқалар изчил кенгайиб, ҳудудлараро ва гуманитар ҳамкорлик янги суръат касб этмоқда. Яқинда Санкт-Петербург шаҳрида ўтган олий даражадаги музокаралар икки давлат ўртасидаги анъанавий дўстликни яна бир бор тасдиқлади.
Ишонаманки, эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини янада чуқурлаштириш, мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида кўп қиррали шерикликнинг улкан салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади», — дейилади табрик хатида.

