«Ўзбекнефтгаз» нефтебазалари илк бор соф фойдага чиқди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

«Ўзбекнефтгаз» АЖ нефтебазалари 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойи якунларига кўра, 25,2 миллиард сўм соф фойда олди. Ўтган йилнинг шу даврида эса 108,3 миллиард сўм зарар қайд этилган. Фойда билан ишлаётган корхоналар сони учтадан 13 тага етди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Ҳисобот даврида нефтебазалар 191 минг тонна нефть маҳсулотларини етказиб берди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 баравар кўп. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида кунлик ёқилғи савдоси 245 минг литрдан 1,237 миллион литргача ошди.

Модернизация доирасида 121 та ёқилғи қуйиш пункти замонавий АЁҚШга айлантирилди. Яна 56 та шохобчада 87 та янги ёқилғи тарқатиш қурилмаси ўрнатилди. Шунингдек, 60 та АЁҚШ видеокузатув тизимлари билан жиҳозланди, улардан 10 таси компаниянинг вазиятлар марказига уланди.

Компания Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи олдидаги қарздорлигини 296,7 миллиард сўмга, истеъмолчиларнинг дебиторлик қарзини эса 56,8 миллиард сўмга қисқартирди.

Кейинги вазифалар қаторида савдо ҳажмини ошириш, АЁҚШларни реконструкция қилиш, нефтебазалар ва ёқилғи қуйиш шохобчаларини рақамлаштириш белгиланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда сифат талабларига жавоб бермайдиган 22 та дори воситаси аниқланди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда белгиланган сифат талабларига мос келмайдиган 22 та дори воситаси аниқланди. Бу ҳақда Фармацевтика маҳсулотлари...

Больше похожих статей