Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашида нутқ сўзлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 май куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Давлат раҳбари Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевга самимий қабул ва саммитни юксак даражада ташкил этгани учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, Қозоғистоннинг глобал технологик трансформация шароитида Евроосиё иқтисодий иттифоқига самарали раислик қилаётганини алоҳида таъкидлади.

Президент ўз нутқида ЕОИИ мамлакатлари билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш Ўзбекистон ташқи иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолаётганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, Иттифоқ давлатлари билан муносабатлар савдо, саноат кооперацияси, логистика, рақамли иқтисодиёт, энергетика ва хизматлар соҳаларини қамраб олган комплекс иқтисодий шериклик тусини олмоқда.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий комиссияси билан ҳамкорликда уч йиллик ҳамкорлик режасини якунлаш арафасида эканини маълум қилди. Шу муносабат билан жорий йил кузида Тошкент шаҳрида Қўшма ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ва кейинги давр учун янги ҳамкорлик режасини қабул қилиш таклиф этилди.

Нутқда рақамлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Давлат раҳбари Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатлари ўртасида тўсиқларсиз савдо учун ягона рақамли маконни шакллантиришни бошлаш таклифини илгари сурди. Бу электрон тижоратни ривожлантириш, божхона ва санитария назорати соҳасида рақамли маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда электрон ҳужжатларни босқичма-босқич ўзаро тан олишни назарда тутади.

Шунингдек, рақамли транзит тизимини жорий қилиш ва чегара назорат пунктларини модернизация қилиш орқали «ақлли» транспорт-божхона йўлакларини яратиш ташаббуси ҳам билдирилди.

Саноат кооперацияси соҳасида давлат раҳбари «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» кўргазмаси имкониятларидан фойдаланиб, қўшма кооперация дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Истиқболли йўналишлар сифатида саноат автоматизацияси, робототехника, энергетика учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш, сув тежовчи технологиялар ва замонавий қурилиш материаллари қайд этилди.

Президент Ўзбекистонда ташаббусларни кузатиб бориш ва молиялаштиришни жалб қилиш учун «ягона дарча» тамойили асосида қўшма Кооперация лойиҳа офисини ташкил этишга тайёр эканини ҳам билдирди.

Шавкат Мирзиёев ҳамкорликнинг яна бир муҳим йўналиши сифатида саноатнинг «яшил» трансформациясини кўрсатди. Унинг фикрича, ЕОИИ давлатлари энергия самарадорлигини ошириш, тоза технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқаришнинг углерод сиғимини камайтиришга қаратилган қўшма дастурни қабул қилиши мақсадга мувофиқ.

Бундан ташқари, давлат раҳбари миллий электрон бандлик хизматларини интеграция қилиш орқали ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. Бу фуқароларга ишончли бўш иш ўринлари ва меҳнат қонунчилиги ҳақидаги маълумотларга эга бўлиш имконини яратиб, меҳнат миграциясининг шаффофлиги ва хавфсизлигини оширишга хизмат қилади.

Нутқ якунида Президент ЕОИИ мамлакатларини минтақанинг туристик йўналишларини халқаро рақамли платформалар орқали биргаликда тарғиб қилиш мақсадида «Марказий Осиё туристик ҳалқаси» ташаббусига қўшилишга чақирди.

Давлат раҳбари сўзининг якунида Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга содиқлигини тасдиқлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олий аттестация комиссияси Фанлар академияси тизимига ўтказилди

Ўзбекистонда илмий кадрларни тайёрлаш ва аттестация қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган Президент фармони қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, Олий аттестация комиссияси...

Больше похожих статей