Ўзбекистон ва БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ўртасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Вена шаҳрида БМТ Бош котиби ўринбосари ҳамда БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ ГЖБ)нинг янги тайинланган ижрочи директори Моника Жума билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг БМТ ГЖБ билан ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, гиёҳвандлик таҳдидларига қарши курашиш соҳасидаги қўшма ташаббуслар муҳокама қилинди. Шунингдек, 2026 йил апрель ойида Самарқанд шаҳрида мазкур глобал муаммога бағишлаб ўтказилган халқаро форум якунлари ҳамда унинг доирасида амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.

Томонлар хавфсизлик, адолат ва барқарор тараққиётни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Учрашувда аёллар, болалар ва ёшларни ҳимоя қилишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон БМТ ГЖБ билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, жиноятчилик ва гиёҳванд моддалар тарқалишига қарши курашиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этиш ниятида.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Андижонда “Медиа ҳафталик” амалий босқичда давом этмоқда

Андижон вилоятида ўтказилаётган “Медиа ҳафталик” доирасидаги тадбирлар очилиш маросимидан сўнг амалий машғулотлар ва тажриба алмашув сессиялари билан давом этмоқда. Дастур...

Больше похожих статей