Уч нуқта

Ўзбекистон Президенти Филиппиндаги зилзила қурбонлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Филиппин Республикасининг Минданао ороли жанубий соҳиллари яқинида содир бўлган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан мамлакат Президенти Фердинанд Маркосга таъзия йўллади. Давлат раҳбари табиий офат қурбонларининг оила аъзолари ва яқинларига...

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган 29-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи мажлисида иштирок этиб, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган қатор янги ташаббусларни илгари сурди. Форумда Россия Президенти Владимир Путин, Танзания Президенти Самия Сулуху Ҳасан ҳамда...

Ўзбекистон ва Италия ўртасида халқаро меморандум имзоланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги «Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат муассасаси ҳамда Халқаро экологик таъсирни баҳолаш ассоциациясининг (IAIA) Италия офиси ўртасида атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тизимига сунъий интеллектни жорий этиш ва соҳа салоҳиятини ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум...

Ўзбекистон Президенти Санкт-Петербург шаҳрига амалий ташриф билан етиб борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига амалий ташриф билан етиб борди. Давлат раҳбари Санкт-Петербург шаҳрига келди ва бу ерда қатор икки томонлама ҳамда халқаро тадбирларда иштирок этади. «Пулково» халқаро аэропортида Ўзбекистон етакчисини Россия Ҳукумати раиси биринчи ўринбосари Денис Мантуров,...

Мирзиёев Жапаровни Қирғизистоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгашига сайлангани билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июнь куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат аввалида давлат раҳбари Қирғизистон етакчиси ва мамлакат халқини Қирғизистоннинг 2027–2028 йиллар учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг номустақил аъзоси этиб сайлангани билан табриклади....

Ўзбекистон ва БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ўртасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди

Вена шаҳрида БМТ Бош котиби ўринбосари ҳамда БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ ГЖБ)нинг янги тайинланган ижрочи директори Моника Жума билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг БМТ ГЖБ билан ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, гиёҳвандлик таҳдидларига қарши...

Ўзбекистон ва Австрия парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Австрия парламентида Федерал кенгаш раиси Маркус Штоттер ҳамда Миллий кенгаш раиси Вальтер Розенкранц билан учрашувлар ўтказилди. Мулоқотлар чоғида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, парламентлараро...

Венадаги БМТ комиссиясининг сессиясида Ўзбекистон ўз ҳисоботини тақдим этди

Вена шаҳрида хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги муҳим халқаро майдонлардан бири ҳисобланган БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссиясининг 35-сессияси бўлиб ўтди. Тадбирда 175 давлатдан 1,5 мингдан ортиқ юқори лавозимли вакиллар, вазирлар ва экспертлар иштирок этди. Мазкур сессия...

Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашида нутқ сўзлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 май куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этиб, нутқ сўзлади. Давлат раҳбари Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаевга самимий қабул ва саммитни юксак даражада ташкил этгани учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, Қозоғистоннинг...

Шавкат Мирзиёевни Остона шаҳрида Қозоғистон Бош вазири кутиб олди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 май куни амалий ташриф билан Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрига етиб борди. Остона халқаро аэропортида давлат раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов ҳамда бошқа расмий шахслар кутиб олди. Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси кузатувчи давлат...

Последние новости

Наманганда Норин дарёси орқали янги кўприк қурилди

Наманган вилоятида Норин дарёси орқали ўтувчи янги кўприк қурилиши якунланди. Унинг узунлиги 481,5 метрни ташкил этади. Янги иншоот Учқўрғон,...