Twitter тадбиркор Илон Маск томонидан сотиб олингандан кейин унинг фойдаланувчилари сони бир ҳафта ичида рекорд даражага чиқди, деб маълум қилмоқда Verge нашри компаниянинг ички ҳужжатларига таяниб.
Аввалроқ Илон Маскнинг ўзи ҳам Twitter фойдаланувчилари анча кўпайганини таъкидлаган эди.
Verge нашрининг маълум қилишича, фойдаланувчилар сонининг кунлик ўсиш кўрсаткичи 20 фоиздан ошган, АҚШда эса уларнинг сони бунданда тезроқ кўпаймоқда.
Кейинроқ Маск платформа фойдаланувчилари тарихий максимумга етганини тасдиқлаган.
Илон Маск октябрь ойи охирида Twitter ижтимоий тармоқни 44 миллиард долларга сотиб олган эди.
Американинг Twitter Inc компаниясига 2006 йилда асос солинган. Компаниянинг асосий маҳсулоти қисқа хабарларни алмашишга ихтисослашган ижтимоий тармоқ ҳисобланади. Қароргоҳи эса Калифорния штати, Сан-Франциско шаҳрида жойлашган.