Ўзбекистонда кўчма радарлар олдига «Радар» белгисини ўрнатиш мажбурийлиги бекор қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда радарлар олдига огоҳлантирувчи йўл белгиларини ўрнатиш тартиби ўзгартирилди. Энди тезликни назорат қилувчи кўчма мажмуалар «Радар» белгисисиз ҳам ишлаши мумкин.

Ўзгартишлар 2026 йил 29 октябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 596-сон қарорида назарда тутилган.

Аввал огоҳлантирувчи белгиларни ўрнатиш талаби ҳам стационар, ҳам кўчма радарларга нисбатан амал қилган. Бу тартиб 2025 йил 1 сентябрдан кучга кирган эди.

Янги қоидаларга кўра, «Радар» огоҳлантирувчи белгисини фақат тезликни назорат қилувчи стационар қурилмалар олдига ўрнатиш мажбурий. Белги радардан 250 метрдан 500 метргача масофада жойлаштирилиши керак.

Ўзгартишлар йўл ҳаракати қоидалари бузилишларини фото ва видео орқали қайд этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Алишер Усмонов Германия судида Европа Иттифоқига қарши муҳим ҳуқуқий ғалабага эришди — Die Welt

Германиянинг нуфузли Die Welt нашри Алишер Усмоновнинг Европа Иттифоқи ҳаракатлари билан боғлиқ суд жараёнидаги ҳуқуқий ютуғи ҳақида мақола эълон...

Больше похожих статей