7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Гострайтерлик ва плагиат — илм-фан ривожидаги асосий тўсиқлардан бири

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари гострайтерлик ва плагиат илм-фан ривожланишига қанчалик тўсқинлик қилаётганини ўрганди.

Илмий тадқиқот ва инновациялар самарадорликнинг узоқ муддатли ўсишини рағбатлантирувчи омиллар ҳисобланганлиги боис иқтисодий ривожланиш гаровидир.

Ўзбекистонда илм-фанни ривожлантириш мақсадида «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида қуйидаги вазифалар қўйилган:
➖ олий таълим муассасаларида илмий тадқиқотларнинг натижадорлигини ошириш ва илмий салоҳиятни 70 фоизга етказиш;
➖ ҳар миллион кишига тўғри келадиган тадқиқотчилар сонини 2 минг нафарга етказиш.
Бу мамлакатнинг илмий салоҳиятини кучайтиради, давлатнинг узоқ муддатли иқтисодий ўсиши ва миллий хавфсизлигига замин ҳозирлайди.

Фақатгина мамлакатда виждонли академик/илмий муҳит шакллантирилган тақдирдагина яхши натижа ва самарага эришиш мумкин. Бу айниқса, натижага тезда эришишга интилиш кучли бўлган, рақобат ўсиб бораётган, маълумотларни Интернетдан осонгина олиш имконияти ва молиявий рағбат мавжуд бўлган бугунги шароитда янада муҳим.

Академик муҳитдаги одамлар масалани осонгина ҳал этиш илинжида гострайтинг ва плагиатдан тобора кўпроқ фойдаланмоқда.

Гострайтерлик («ghostwriting») — бу келажакда ўзини муаллиф сифатида кўрсатадиган бошқа киши учун (шу жумладан тўлов эвазига) ёзиш. Плагиат — бу асл манбани кўрсатмасдан бошқа бировнинг материалидан рухсатсиз фойдаланиш ва нусхалаш.

Инсофсиз академик муҳит ёхуд гострайтерликнинг 3 шаклини келтириш мумкин:

  1. Буюртма бериш/ўзганинг ишини ўзиникидек тақдим этиш.
  2. Бошқа киши учун илмий иш ёзиш/тайёрлаш.
  3. Сунъий идрокдан фойдаланиш — онгли равишдаги қаллоблик ва академик қоидабузарлик.

Гострайтерлик илк маротаба 1960-йилларда тилга олинган. Йиллар давомида гострайтинг хизматини кўрсатиш соҳасидаги фирибгарликнинг кўлами ва мураккаблиги ўсиб бормоқда.

Мисол тариқасида, яқинда «The Chronicle of Higher Education» журналида «Эд Данте» тажрибаси тавсифланган. У сўнгги бир йилда 5 000 саҳифага тенг илмий тадқиқот ишларини буюртма асосида ёзганлиги, жумладан, 50 саҳифадан кам бўлмаган жами 12 та диплом иши (докторантлар ва магистрантлар учун) тайёрлаганлигини тан олган.

Гострайтерлик учун Интернет ва сунъий идрок имкониятларидан тобора кенг фойдаланилмоқда. Энг машҳур мисоллардан бири бу талабалар томонидан «MyMaster»платформасидан фойдаланиш билан боғлиқ халқаро шов-шувдир. Ушбу талабалар ўқишдан четлаштирилган ва мазкур платформа эндиликда ишламасада, бу каби бошқа кўплаб сайтлар «MyMaster»га ўхшаш ноқонуний хизматларни таклиф қилишда давом этмоқда.

Академик виждонсизликка қарши кураш ҳам кучайиб бораяпти ва муваффақиятга қозонаяпти. Росс ва бошқаларнинг (2008) такидлашича, тадқиқотчилар томонидан 2008-йилда илмий ишларни буюртмага ёзиш бўйича жиноий ишлар қўзғатилган ҳамда ҳозир плагиатни аниқлаш воситалари такомиллашмоқда.

Плагиатнинг ҳар қандай шакли академик тизимга путур етказсада, гострайтерлик ўта хатарли: интеллектуал мулк ва адабий ўғирлик тўғрисидаги қонунларни бузишдан ташқари, буюртмага ёздириш бошқа бировнинг шахсини ўзига сингдиради ва бу фирибгарликка тенгдир.

Дунё бўйлаб тобора кўпроқ кишилар бу каби алдовни тан олаётгани ўта ташвишланарли. Таҳлилларга кўра, бугунги кунда ҳар олтинчи талаба ушбу хизматдан фойдаланади.

Университет талабалари билан муҳокамалар шуни кўрсатадики, виждонсизликка қарши курашда асосий эътибор ўқитувчилар ва талабалар менталитетини тарбиялаш ва ўзгартириш каби профилактика чораларига қаратилиши керак.

Ўзбекистонда юқоридаги муаммонинг олдини олишга қаратилган бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинган.

Шунингдек, муаллифлик ҳуқуқи ва интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликни оптималлаштиришда бировнинг ишидан ўз иши сифатида фойдаланиш ҳамда бошқа киши учун илмий иш ёзишга нисбатан жавобгарликни кучайтириш муҳим.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×