Главная > ЖАМОАТЧИЛИК > “Нархоз”да ҳафтада 5 кунлик ўқиш жорий қилинди ва ўқув формаси олиб ташланди

“Нархоз”да ҳафтада 5 кунлик ўқиш жорий қилинди ва ўқув формаси олиб ташланди



“Нархоз”да ҳафтада 5 кунлик ўқиш жорий қилинди ва ўқув формаси олиб ташланди

Жорий йил 25 ноябрдан бошлаб Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ҳафтада 5 кунлик ўқиш жорий этилади. Бу хақида everyday.uz нашри ёзмоқда.

Бу ҳақда университет ректори профессор-ўқитувчилар таркиби билан бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилган. Шунингдек, ТДИУда ўқув формаси ҳам бекор қилиниши таъкидланган. “Бундан буён талабалар ўқув биносида хоҳлаган кийимларида юришлари мумкин. Ҳеч ким кўйлак кийишга ва бўйинбоғ тақишга мажбур қилмайди”, - дейди университет ректорати ходими.

Эслатиб ўтамиз, ноябр ойи бошида ТДИУда ректор алмашган эди. Ишдан олинган Баҳодир Ходиев ўрнига Олий таълим вазири ўринбосари Конгратбай Шарипов тайинланган.
Вернуться назад