Главная > ЖАМОАТЧИЛИК > “Ажойиб Хитой, Серқирра Ўзбекистон” ҳафталиги бўйича Hyatt Regency меҳмонхонасида бўлиб ўтмоқда

“Ажойиб Хитой, Серқирра Ўзбекистон” ҳафталиги бўйича Hyatt Regency меҳмонхонасида бўлиб ўтмоқда


“Ажойиб Хитой, Серқирра Ўзбекистон” ҳафталиги бўйича Hyatt Regency меҳмонхонасида  бўлиб ўтмоқда

Бугун Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикасининг туристик салоҳияти тақдимоти ўтказилди. Шу билан бирга, тадбир доирасида Хитой ҳамда Қозоғистон туроператорлари иштирокида В2В учрашувлар бўлиб ўтди.


Барчамизга маълумки Ўзбекистон ва Хитой туризмни ривожлантириш ва маданий алмашинувни фаоллаштиришга доир икки томонлама алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида 10-20 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ХХР маданият ва туризм вазирлиги ҳамда ХХРнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида “Ажойиб Хитой, Серқирра Ўзбекистон” ҳафталиги ташкил этилади.

Бундан ташқари, 11 сентябрь куни «Le Grand de Plaza» меҳмонхонасида маҳаллий мутахассислар учун Хитойнинг туристик зоналарни таснифлаш бўйича эксперти томонидан маҳорат дарси ўтказилади.

12 сентябрда эса “Ипак йўли” тиббиёт ускуналари кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Тадбир доирасида юрак-қон томир касалликларидан жабрланувчи маҳаллий аҳоли вакиллари ҳамда меҳмонлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади. Тиббий текширув давомида илғор диагностика қурилмасидан фойдаланилади.

Ҳафталик давомида Хитой либослари кўргазмалари, Хитой сувенирларининг хайрия сотувлари, мусиқий дастурлар ташкил этилиб, хитой рангли чироқлар инсталляцияси ўрнатилади.

Лобар Мирзо
Вернуться назад