Главная > ЖАМОАТЧИЛИК > "Сув тежовчи технологияларнинг афзалликлари" танловининг ғолиблари аниқланди

"Сув тежовчи технологияларнинг афзалликлари" танловининг ғолиблари аниқланди



 "Сув тежовчи технологияларнинг афзалликлари" танловининг ғолиблари аниқланди

Бугун Швецария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштирилаётган "Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси " кўмаги остида ўтказилган "Сув тежовчи технологияларнинг афзалликлари" танловининг ғолибларини мукофотлаш тадбири бўлиб ўтди.

Маълумотларга қараганда, ҳозирги кунда ер юзида 2,3 миллиард аҳоли сув тақчиллигидан азият чекмоқда. Дунё аҳолиси сони тобора ортиб, сув захиралари камайиб бораётганлигини инобатга олсак, мавжуд ресурслардан тежаб-тергаб, самарали фойдаланиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан биридир.

Осиё қитъасининг қоқ ўртасида, океан ва денгизлар қирғоқларидан минглаб километр узоқда жойлашган, асосий дарёларининг манбаи қўшни мамлакатлар ҳудудида шаклланадиган Ўзбекистонда ҳам истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ оби-ҳаётнинг ҳар томчисидан унумли фойдаланишга катта эътибор берилмоқда. Қолаверса, сувни эъзозлаш, уни увол қилмаслик халқимизнинг азалий қадриятларидан биридир.

 "Сув тежовчи технологияларнинг афзалликлари" танловининг ғолиблари аниқланди

Ушбу технологиянинг афзаллик жиҳати шундаки, мазкур суғориш усулида тупроқнинг намлиги ва уни яратиш учун берилаётган сув миқдори бошқарилади, сув ҳар бир экиннинг маълум даврдаги эҳтиёжига мос равишда дала бўйлаб бир текисда тақсимланади. Бошқа суғориш усулларидан фарқли ўлароқ, томчилатиб суғоришда экиннинг илдизи ривожланадиган тупроқ қатламида ўсимлик учун мақбул бўлган сув-физик муҳит яратилади.

Шу муносабат билан Журналистларга мўлжалланган ушбу танлов давомида "Сув тежовчи технологияларнинг афзалликлари"мавзусида чоп эитилган турли материаллар кўриб чиқиш учун қабул қилинди. Танловда 70 дан ортиқ муаллифлар иштирок этишиб, 250 дан ортиқ ишларини профессионал жюри қабулига кўриб чиқиш учун жўнатишди.

" Томчи танловининг ғолиблари қуйидаги 4 та турдаги материаллар ичидан "Энг яхши материал" номинациясида мукофотлар билан тақдирландилар, жумладан;

а) интернетда чоп этилган материаллар,
б) босма нашрларда чоп эитилган ишлар,
в) электрон ОАВ(радио ва телевидения) даги материаллар ҳамда фотомуҳбирлар тайёрлаган ишлар.

Бундан ташқари ҳакамлар ҳайъати аъзолари " ТОМЧИ" МИ ҳақидаги маълумотни тарқатишда фаол қатнашган иккита иштирокчини маҳсус рағбатлантирувчи мукофот билан тақдирлашни ҳам маъқул топишди.

Лобар МИРЗО


Вернуться назад