Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Хусусий Бандлик Агентликлари фирибгарми? (видео)
20-02-2020 13:58 0 1001 Рейтинг2 Чоп этиш

Хусусий Бандлик Агентликлари фирибгарми? (видео)

Хусусий Бандлик Агентликлари фирибгарми? (видео)

Хусусий бандлик агентликлари сиз билган ва билмаган фактлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2018 йил 16 октябрда “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида” қабул қилинган қонунга асосан Ўзбекистон фуқароларини хорижда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун Хусусий бандлик агентликларига рухсат берилган бўлиб, бугунги кунда Бандлик ва мехнат мунособатлари вазирлиги томонидан 66 та хусусий бандлик агентлигига фуқароларни ҳорижда ишлашга юборишга лицензия берилган. Шулар ичидан 5 та хусусий бандлик агентлигига жиноий иш қўзғатилган, мингдан ортиқ фуқароларимиз бу хусусий бандлик агентликлари фирибгарлиги ортидан жабр кўрмоқда. Шу ерда савол туғилади, қолган хусусий бандлик агентликлар ҳам фирибгарми?

Бугунги кунда хусусий бандлик агентликлари қандай фаолият билан шуғулланмоқда, қандай натижаларга эришди ва эришмоқда, уларнинг келажакдаги режалари қандай? Уз.А. ахборот агентлигига хусусий бандлик агентликлари томонидан келиб тушаётган маълумотларга кўра ўтган қисқа 1 йиллик давр давомида 2898 фуқароларимиз дунёнинг 23 та давлатларига ишга жойлаштирган бўлиб, шулардан 200 дан ортиқ кам таъминланган фуқароларимиз имтиёзли равишда хеч қандай харажатларсиз юборилган. Хорижга ишлашга юборилган фуқароларимизнинг аксарият қисми ўз ишларидан мамнун, оилалари учун ойига ўртача 700-800$ дан пул маблағлари юборишмоқда. Бу фуқаролар томонидан ўтган 1 йил давомида ўртача давлатимизга 25 млн АҚШ долллари миқдоридаги валюта кирганини англатади.

Бу соҳа Ўзбекистондаги бу фаолият билан шуғулланаётган тадбиркорлар учун янги сохалигин инобатга олганда, бу жуда яхши кўрсаткич. Хусуий бандлик агентликлари халқаро майдонда ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилганлиги ва бу 4-5 ойлаб вақтни талаб этишини инобатга олганда, хусусий бандлик агентликлари юқорида кўрсатилган 3000 га яқин фуқароларимизни қисқа 6-8 ойда юборганини англашимиз мумкин. Шу билан бир қаторда Бандлик ва Мехнат мунособатлари вазирлиги томонидан дунёнинг етакчи давлатлари билан хамкорликда Хусусий бандлик агентликлари учун бир неча меҳнат форумлари уюштирилди. Ушбу меҳнат форумлари натижаси ўлароқ хусусий бандлик агентликлари томонидан хорижий хамкорлар билан 50 га яқин шартномалар имзоланди.

Хусусий бандлик агентликлари томонидан олинган маълумотларга кўра 2020 йилда 50 мингга яқин Республикамиз фуқароларини хорижий давлатларда ишга жойлаштириш кўзланмоқда, бу дегани 1 йилда 420 млн АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари Ўзбекистонга киришини англатади. Бундан ташқари 2020 йилнинг ўзида 2000 га яқин кам таъминланган фуқароларимизни бепул хорижда ишга жойлаштиришни кўзлашмоқда. Хусусий бандлик агентликлари бугунги кунда дунёнинг 40 га яқин давлатлар билан 400 га яқин хамкорлар билан Республикамиз фуқароларини ишга жойлаштириш бўйича шартнома ва битимлар имзолаганлиги маълум бўлмоқда.

Болгария томонидан хусусий бандлик агентликлари учун 5000 та квота ажратилгани, Япония томонидан эса Ўзбекистондаги миграция ислоҳотларига ижобий мунособат сифатида Ўзбекистонни Япония мамлакатига малакали мутахассисларни жалб қилиш бўйича 10 чи эксперт мамлакат сифатида қабул қилганини ва бу 10 мингдан ортиқ Республикамиз фуқароларини Японияга ишга жойлаштириш имконини берганини кўришимиз мумкин.
Хусусий Бандлик Агентликлари фирибгарми? (видео)

Хусусий бандлик агентликлари томонидан 2019 йилнинг ўзида Республикамизнинг 2000 дан ошиқ ишсиз фуқароларнинг малака ва билим салоҳиятлари ошрилди. Танганинг бир томонида жабрланган фуқаролар турган бўлса, бошқа томонида фуқароларимиз хусусий бандлик агентликлари томонидан эришилаётган ижобий ютуқларни кўришимиз мумкин.

Бугунги кунда хусусий бандлик агентликлари томонидан Президент Ш.М.Мирзиёевга ва Бош Вазир А.Н.Ориповга мурожаатнома тайёрланган бўлиб, ушбу мурожаатномада Хусусий бандлик агентликлари томонидан жабр кўрган фуқароларни бепул хорижий мамлакатларда ишга жойлаштириш илгари сурилмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ ўзлари томонидан Human хусусий бандлик агентлиги томонидан жабрланган 40 нафар фуқароларни Болгарияга бепул ишга жойлаштирилганлиги мисол тариқасида такидлашмоқда.

Шу билан бирга ушбу мурожаатномада Хусусий бандлик агентликлари томонидан шу сохани такомиллаштириш масаласида бир неча таклифлар берилмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

6 апрелдан бошлаб юртимизда янги чекловлар ва қоидалар жорий этилмоқда

Биринчи автомобилни харид қилган ўзбек бойи

Карантин даврида электр энергиясини узлуксиз таъминлашда сенаторнинг савобли ишлари

“Эрталаб барвақт турадиган аёлларнинг кўкрак саратонига чалиниш эҳтимоли камроқ”

expo
Боглиш маколалар