Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Хотин-қизлар ҳаётимизнинг барча жабҳаларида самарали фаолият олиб бормоқда
12-09-2019 12:38 0 717 Рейтинг2 Чоп этиш

Хотин-қизлар ҳаётимизнинг барча жабҳаларида самарали фаолият олиб бормоқда

Хотин-қизлар ҳаётимизнинг барча жабҳаларида самарали фаолият олиб бормоқда

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти Маънавият ва маърифат залида “Аёлнинг жамиятда ва оиладаги ўрни” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашига ЎзМТДП дан сайланган депутат, вилоят “Олима” уюшмаси раиси, профессор Юлдуз Эргашева ҳамда партиянинг Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашидаги гуруҳи аъзоси, доцент Гулруҳ Жумаева ташаббуси билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Мақсуда Мустафаева, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти маъмурияти ҳамда институтнинг 50 нафардан зиёд хотин-қиз профессор-ўқитувчилари қатнашди.

Тадбир аввалида институт ректори Назирила Махмудов сўз олиб, мамлакатимизда гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2019 йил сентябрь ойи бошида қабул қилинган “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида” ва “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари мазмун-моҳияти юзасидан тушунчалар бериб ўтди.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Мақсуда Мустафаева бугунги кунда хотин-қизлар ҳаётимизнинг барча жабҳаларида самарали фаолият олиб бораётгани, хотин-қизлар эркаклар билан тенг ҳуқуқли бўлиши билан бир қаторда сиёсатда ўзларини кўрсатиш имкониятларига эга бўлишгани таъкидлади.

Тадбирда шунингдек, партия депутатлари Юлдуз Эргашева ва Гулруҳ Жумаевалар сўз олиб, янги қабул қилинган қонунларда давлат бошқарувида иштирок этиш, ишга қабул қилиш ёки ёллаш, кредитлар олиш ва тадбиркорлик билан шуғулланишда гендер тенгликни таъминлаш бўйича нормалар, гендер тенглик бузилишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда жавобгарлик, хотин-қизларни турмуши, иш жойлари, таълим муассасалари каби жойларда тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш, уларнинг олдини олишдаги муносабатларни тартибга солиш масалалари акс эттирилганлиги ҳақида айтиб ўтдилар.

Тадбир давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга тегишлича жавоблар қайтарилди.




Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қачонгача ҳавонинг ифлосланишига эътиборсиз бўламиз

“Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”

Японияда тўфон сабаб 136 мингга яқин хонадон сув таъминотисиз қолди

Ўзбекистон Президентининг туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитидаги иштирокига доир

expo
Боглиш маколалар