Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ "Пахтачилик саноатида барқарор ривожланиш ва қўшилган қийматни ошириш" глобал дастури ишга туширилди.
07-09-2019 16:03 0 658 Рейтинг2 Чоп этиш

"Пахтачилик саноатида барқарор ривожланиш ва қўшилган қийматни ошириш" глобал дастури ишга туширилди.

"Пахтачилик саноатида барқарор ривожланиш ва қўшилган қийматни ошириш" глобал дастури ишга туширилди.

2019 йил апрель ойида Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича федерал вазирлиги ( BMZ) ва Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти ( GIZ) билан "Пахтачилик саноатида барқарор ривожланиш ва қўшилган қийматни ошириш" глобал дастури ишга туширилди. Умумжаҳон дастур сифатида у танланган тўрт мамлакатда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам муайян тадбирларни кўзда тутиб, халқаро миқёсда амалга оширилади.

Дастурнинг асосий мақсади - пахтани ижтимоий, экологик ва иқтисодий жиҳатдан барқарор ишлаб чиқариш тизимини, шу жумладан мамлакатда дастлабки қайта ишлаш тизимини ривожлантиришдир. Шу мақсадда дастур пахта етказиб бериш занжири бўйлаб стратегик иттифоқларни шакллантиради ва фермерларга ўз ишлаб чиқариш тизимини
такомиллаштиришда ёрдам берувчи шерикларни қўллаб-қувватлайди. Асосий эътибор халқаро барқарорлик стандартларини (БCI, органик пахта ва бошқалар) жорий этишда ёрдам берувчи етиштириш ва қайта ишлаш тизимларига қаратилади.

"Пахтачилик саноатида барқарор ривожланиш ва қўшилган қийматни ошириш" глобал дастури ишга туширилди.

Дастур тўртта қисмдан иборат:


Таъминотнинг барқарор занжирлари
Учинчи йўналиш - Ўзбекистон пахтачилик тармоғини халқаро савдо тармоқларига (қайта) бирлаштиришга қаратилган;

Барқарор ишлаб чиқариш усуллари
Фаолиятнинг биринчи йўналиши пахта хом ашёсини етиштиришда ижтимоий, экологик ва иқтисодий барқарорлик мезонларини жорий этишга қаратилган;

Маҳаллий қўшилган қиймат
Фаолиятнинг иккинчи йўналишида кадрлар салоҳиятини кучайтириш учун чора-тадбирлари ва бошқарув масалалари бўйича техник маслаҳатлар орқали маҳаллий қайта ишлаш имкониятлари кучайтирилади;

Барқарор пахта саноати
Фаолиятнинг тўртинчи йўналиши бўйича барқарор пахта саноати cоҳасида глобал тажриба алмашинуви кучайтирилади.

Дастурнинг умумий давомийлиги 4 йил. Пилот ҳудудлар: Навоий, Самарқанд, Жиззах, Тошкент.

Дастурнинг сиёсий ҳамкори - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигидир. Дастурни амалга оширишда "Ўзенгилсаноат" уюшмаси, "Ўзпахтасаноат" АЖ, вилоят ҳокимиятлари, уруғчилик ва агротехнологиялар пахтачилик илмий тадқиқот институтлари, пахта-тўқимачилик кластерлари, шунингдек, бошқа давлат ва хусусий ташкилотлар ижрочи шериклар бўлишади. Биринчи мажлис Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва GIZнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан биргаликда ўтказилади. Мажлисда Германия элчихонаси, халқаро донорлик агентликлари ва маҳаллий ҳокимият вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Лобар МИРЗО
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

expo
Боглиш маколалар