Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси мамлакатда биометрик паспортлар амал қилиши юзасидан расмий баёнот билан чиқди
20-06-2019 12:21 0 727 Рейтинг0 Чоп этиш

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси мамлакатда биометрик паспортлар амал қилиши юзасидан расмий баёнот билан чиқди

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарларда билдирилишича, Туркия Миграция идораси эски биометрик паспортларга эга Ўзбекистон фуқаролар учун мазкур мамлакатда вақтинча туриш ҳужжатини 2019 йилнинг 1 ноябрь кунигача бўлган муддатга расмийлаштирмоқда. Ундан кейинги муддатлар учун янги биометрик (қизил рангли) паспортлар талаб этилмоқда.

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси мамлакатда биометрик паспортлар амал қилиши юзасидан расмий баёнот билан чиқди

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасига кўра, Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти (яшил рангли) Туркияда бўлиш ва ҳаракатланиш учун мазкур паспортнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар ҳақиқий ҳисобланади. Бу ҳақда Туркиянинг тегишли мутасадди ташкилотлари Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси томонидан Туркия ТИВ орқали расман хабардор қилинган.

Мазкур масалада муаммо чиққан ҳолатларда фуқароларни элчихона консуллик бўлимига мурожаатлари асосида консуллик бўлими Туркиянинг тегишли идоралари билан қўшимча тарзда алоқага кириши натижасида кўп ҳолларда масала ижобий ҳал этилган. Шу билан бирга, Туркияда бўлиш ва ҳаракатланиш учун мазкур паспортнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар ҳақиқий ҳисобланиши тўғрисида Туркия Ташқи ишлар вазирлигига такроран расмий нота юборилган.

Зикр этилган хабарларда келтирилган «Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси томонидан нотўғри нота юборилган», «эски биометрик паспортлар муддати тугагунча амалда бўлиши турк томонига билдирилмаган», «янги нота юбориш учун Рамазон таътилларининг ўтиши кутилган» каби иддаолар ҳақиқатга зид.

Ҳозирда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Туркиянинг тегишли идоралари билан музокаралар олиб бормоқда.

Бу жараён давомида фойдаланиш учун Ўзбекистонинг Туркиядаги элчихонаси томонидан мамлакатнинг тегишли идораларига тақдим этиш мумкин бўлган расмий маълумотнома тайёрланган. Уни фуқаролар тегишли идораларда эркин қўллаши мумкин.

Зарурат туғилган ҳолларда фуқаролар Анқарадаги элчихона консуллик бўлимига ёки Истанбулдаги бош консулхонага бевосита мурожаат қилиши мумкин.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

expo
Боглиш маколалар