Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Хотира - мардлик тимсоли
03-05-2019 17:19 0 674 Рейтинг1 Чоп этиш

Хотира - мардлик тимсоли

Хотира - мардлик тимсоли

Мамлакатимизда 9-май умумҳалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни, бу кунИккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасини абадийлаштириш, урушда мардонавор жанг қилган, оғир машаққат ва мусибатларни бошдан кечирган қаҳрамонлар ва халқимиз асрлар давомида орзу қилган эркинлик учун ўз жонини қурбон қилганлар хотираси ҳамиша ёдимиздадир. Ушбу бешавқат урушда қатнашган 1,5 миллиондан ортиқ ўзбекистонликларнининг ярим миллиондан зиёди ҳалок бўлгани ҳалқимиз ҳеч қачон ёдидан чиқармайди.
2019 йил 23 апрелдагиЎзбекистон Президентининг Шавкат Мирзиёевнинг “Иккинчи жаҳон урушиқатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармони ва “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори бунинг ёрқин далилидир.

Хотира - мардлик тимсоли

Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган умумҳалқ байрами тадбирларни ўтказиш “Аждодларни хотирлаш-муқаддас қадирият”, “Эътибор ва ғамхўрлик-инсоний бурч” шиорлари остида ўтказилиши ҳам бежисга эмас.Ҳамон орамизда қанчадан-қанча уруш қатнашчилари, фронт ортида меҳнат-машаққат чекканлар бор. Ўтганларни хотирлаш, сафимизда юрганларнинг эса қадрига етиш ҳаммамиз учун шараф.
Ўзбек халқи азал-азалдан тинчликсевар.Ҳар-бир инсонга ҳар куни тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик керак. Тинчлигини йўқотган хонадон ҳам, мамлакат ҳам асло хотиржам бўла олмайди. Тинчлик-хотиржамлик – тараққиёт гаровидир.
Хотира ва Қадрлаш куни энди ўзгача, аниқроғи, миллий хусусият касб эта бошлади. Бу байрамнинг мазмун-моҳияти буткул ўзгарди – у

Халқ хотираси ва инсонни қадрлаш кунига айланди.
Халқ хотираси деганда киши кўз ўнгидан Ватан ибтидосидан бугунига қадар шу юрт, шу халқ деб курашган, куч-қудрати, ақл-заковатини аямаган, керак бўлса, шу йўлда жон фидо қилган не-не буюк зотлар бир-бир ўтади. Спитамен, Широқдан Туркон Хотун, Маҳмуд Торобийгача, Соҳибқирон Амир Темур, Мирзо Улуғбекдан Заҳириддин Муҳаммад Бобургача, Жалолиддин Мангубердидан, Нажмиддин Куброгача ёдга тушаверади.
Урушда ҳалок бўлган ҳар бир ўзбекистонлик – Ватанимиз фарзанди эди. Уларни ёддан чиқаришга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ.Инсон бор экан, хотира – муқаддас. Ҳеч ким, ҳеч нарса эсдан чиқмайди. Халқ бугунги тинч-хотиржам замонни асраб-авайлаш, қадрига етиш учун ҳам урушни, унинг қаҳрамонларини, ғалабага муносиб ҳисса қўшган ҳеч бир кишини хотирасидан фориғ қилмайди.

Қуролли Кучлари академияси, полковник МУХИДДИН Умаров
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

«Террорчиларнинг мақсади Ўзбекистонга ўтиш бўлган» – Эксперт

Тошкент. «Кўча» жонланиб, яна «доля» талабига ўтмоқдами?

Франция президенти Марказий Осиё бўйича янги таклиф билан чиқди

expo
Боглиш маколалар