Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Халқ дардини тинглашди
08-04-2019 13:25 0 638 Рейтинг0 Чоп этиш

Халқ дардини тинглашди

Халқ дардини тинглашди

Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар оддий одамларнинг ҳаётини ўзгартирмоқда. Йиллар давомида ечими топилмаётган масалалар қабуллар жараёнида дақиқалар ичида ҳал этилмоқда. Хусусан фуқаролар арз қилиш учун раҳбарлар ҳузурига эмас, раҳбарлар оддий фуқароларнинг дарду ташвишини эшитиш учун жойларга бариб масалаларни ҳал этиб бермоқда.

2019 йил 7 апрел куни Денов тумани аҳолисининг мурожаатларини тинглаш учун Ўзбекистон Республикасси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усманов, Президент администрацияси етакчи инспектори Шокир Атаджанов, Сурхондарё вилояти Халқ қабулхонаси раҳбари Абдулҳаким Эшмуратов, Денов туманининг 4 та сектор раҳбари, Сурхондарё вилоятидаги ташкилот раҳбарлари олис “Меҳнатобод” маҳалласига ташриф буюришди.

Қабул жараёнида аксарият фуқароларнинг мурожатлари жойида ҳал этилди. Хусусан, тоғли Сина қишлоғидан Сайёра Темирова оилавий шароити яхши эмаслиги ва ишлаш истаги борлигини айтиб мурожаат қилди. Унинг мурожаати ўша жойнинг ўзида ҳал этилиб Сайёра Темирова ўзининг уйига яқин бўлган 14 қишлоқ врачлик пунктига ишга кирди. Масаласи бу қадар осон ҳал бўлган фуқаро хурсандлигини изхор этиб, раҳбарларга ташаккур айтди.

Денов туман фуқароси Шодиев Қурбонали тақдир тақозоси билан оғиршатоитга тушиб қолган. Унинг турмуш ўртоғи бир неча йилдан буён жигар церрози билан оғрийди. У бугунги кунда турмуш ўртоғи учун дори-дармон олишда моддий қийинчиликка дуч келмоқда. Ушбу масала Денов туман ҳокими Б.Иботов ва Денов туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Й.Бўриев томонидан назоратга олиниб, унга моддий ёрдам ажратилди.

Қабулда ёшларни иш билан таъминлаш, уларни қийнаётган масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди. Қабулда Денов туманидаги “Дашти чинор” маҳалласи фуқароси Тўраев Шоҳруҳ тадбиркорликни йўлга қўйиш истагини билдирди. Ўзбекистон Республикасси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усманов Тўраев Шоҳруҳга кредит ажратилиши бўйича кўсатма берди. Шу жойнинг ўзида 4-сектор раҳбари – Денов туман Солиқ Инспекцияси раҳбари Одил Ёқубов Шоҳруҳга “Микрокредитбанк” Денов туман бўлимидан 28 миллион кредит расмийлаштириш учун тавсифнома расмийлаштирди.
Денов туманида ўтказилган қабулда 186 та мурожаат эшитилди. Шундан 51,3 фоизи жойида ҳал этилди. Қолган 48,7 фоиз мурожаатлар назоратга олинди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қачонгача ҳавонинг ифлосланишига эътиборсиз бўламиз

“Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”

Японияда тўфон сабаб 136 мингга яқин хонадон сув таъминотисиз қолди

Ўзбекистон Президентининг туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитидаги иштирокига доир

expo
Боглиш маколалар