Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Билимлар куни” тадбирлари бўлиб ўтди. Олдинда ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар бисёр
05-09-2018 12:22 0 539 Рейтинг1 Чоп этиш

“Билимлар куни” тадбирлари бўлиб ўтди. Олдинда ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар бисёр

 “Билимлар куни” тадбирлари бўлиб ўтди. Олдинда ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар бисёр

5 сентябр куни Самарқанд вилоятидаги таълим муассасаларида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида “Билимлар куни”га бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Уларда вилоят, туман ва шаҳарларнинг давлат ва бошқарув органлари раҳбарлари, ота-оналар, жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.

Самарқанд шаҳридаги 21-умумтаълим мактабида ҳам “Билимлар куни”га бағишланган тадбир кўтаринки руҳда ўтди. Унда сўзга чиққан мактаб директори Сайёра Меликова барча тўпланганларни, айниқса, мактабга биринчи қадамини қўйган 228 нафар ўқувчи ва уларнинг ота-оналарини чин дилдан қутлади. Биринчи синф ўқувчиларига дарслик ва 12 хил ўқув анжомларидан иборат Президент совғаси топширилишини маълум қилди.

Ана шундай тадбирлар вилоятдаги 1228 та таълим муассасасининг ҳаммасида ўтказилди. Улардан 1200 тасини умумтаълим мактаби, 9 тасини махсус мактаб-интернат ташкил этади. Яна иккита Меҳрибонлик уйи ва 17та “Баркамол авлод” болалар маркази фаолият юритди.
 “Билимлар куни” тадбирлари бўлиб ўтди. Олдинда ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар бисёр

Умумтаълим мактабларининг сиғими 527 мингдан ортиқроқ ўқувчи ўрнини ташкил этган ҳолда, уларда 683 минг нафар ортиқ ўқувчи таълим-тарбия олади. Мактаблар қувватига нисбатан ўқувчилар сони ўртача 1,3 коэффицентни ташкил этади. Аммо айрим мактабларда ўқувчилар сони уларнинг сиғимига қараганда икки баробар кўпроқдир.

Ўқувчиларга 46 минг нафардан ортиқ ўқитувчи таълим беради. улардан 37 минг нафарга яқини ёки 80 фоизи олий маълумотга эга.

Ҳозирча ҳамма мактабда ҳам спорт зали бор деб бўлмайди. Ҳаммаси бўлиб 799 та спорт зали мавжуд бўлиб, бу мактабларнинг умумий сонидан 67 фоизни ташкил этади.

2018-2019 ўқув йили учун 226 номдаги жами 3,3 миллионга яқин дарсликка буюртмалар шакллантирилиб, бугунги кунга келиб 87% етиб келган.

Кўриниб турганидек, халқ таълими тизимида ҳали қилинадиган ишлар бисёр. Таълим ва тарбия тизимини янада юксалтириш учун мавжуд муаммоларни бартараф этиш шу куннинг асосий талаби бўлиб турибди.
Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ,
Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз
Муаллиф туширган суратлар
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ўзбекистонда яна битта сиёсий партия ташкил этилади

“Трастбанк” ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси ўртасида 4 млн. АҚШ долларли шартнома имзоланди

16 ноябрь бутун дунёда Халқаро бағрикенглик куни сифатида белгиланган

Президент Қорақалпоғистонга жўнаб кетди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте