Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси шифокор ва ҳамширалари билан учрашди
25-09-2017 13:11 0 474 Рейтинг1 Чоп этиш

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси шифокор ва ҳамширалари билан учрашди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси шифокор ва ҳамширалари билан учрашди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен юртимизнинг Қашқадарё вилояти, Китоб шаҳрида жойлашган вилоят сил касаллиги шифохонаси фаолияти билан танишди. Элчи Спратлен хоним ушбу вилоятда жойлашган силга қарши кураш муассаларига олти ой ичида иккинчи марта ташриф буюрмоқда. У охирги марта 24 март куни Бутунжаҳон Силга қарши кураш кунини Қаршидаги Минтақавий сил диспансерида нишонлаш учун келган эди.

2015 йилдан буён USAID Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги (ЎзССВ) ва фтизиатрия ва пульмонология бўйича ихтисослашган республика илмий-амалий тиббиёт марказининг сил тарқалишининг олдини олишда олиб бораётган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Ўзбекистоннинг тўрт вилоятида иш олиб бораётган USAID сил тарқалишининг олдини олиш, даволанишга қаратилган хизматлардан кенг фойдаланиш ҳамда ва уларнинг сифатини оширишга ёрдам берди.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси шифокор ва ҳамширалари билан учрашди

USAID Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигига Миллий силга қарши кураш дастурини амалга ошириш, касалликнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш усулларини тадбиқ қилиш орқали, хусусан, кам таъминланган аҳолини ҳисобга олган ҳолда, кўмаклашади. USAIDнинг силга қарши кураш учун умумий бюджети $7,6 миллион бўлган беш йиллик дастурининг асосий мақсади мамлакатда сил касаллиги оқибатларини камайтириш ва силнинг кўплаб дориларга турғун шакллари ривожланишининг олдини олишдан иборат.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси шифокор ва ҳамширалари билан учрашди

Дастур кенг кўламли тиббий масалаларни, жумладан соғлиқни сақлаш соҳасининг инсоний ва институционал потенциалини ривожлантириш, ташкилотлараро ҳамкорлик ва координацияни мустаҳкамлаш ҳамда кенг оммага силга ташхис қўйиш ва даволаниш имкониятларидан фойдаланишни янада осонлаштириш каби масалаларни ўз ичига олади.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси шифокор ва ҳамширалари билан учрашди
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*