Главная > Жахонда > Трамп импорт қилинаётган ядро ёқилғисини таҳдид деб, тан олмади

Трамп импорт қилинаётган ядро ёқилғисини таҳдид деб, тан олмади



Трамп импорт қилинаётган ядро ёқилғисини таҳдид деб, тан олмади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакат ичида уран ишлаб чиқаришга квота белгилашдан бош тортди. Бу ҳақда Reuters ва Bloomberg имзоланган меморандумга таяниб хабар берди.
Ҳужжатда Трамп Савдо вазирлигининг четдан уран импорт қилиш мамлакат хавфсизлигига таҳдид солиши ҳақидаги хулосаларига қўшилмаслигини маълум қилган. Трамп улар “сезиларли ташвиш” туғдираётганини шу сабабдан бу масалага янада чуқурроқ ёндашиш кераклигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, айни вақтда “миллий хавфсизликнинг барча аспектлари ядро ёқилғисини етказиб беришнинг занжирига нисбатан тўлиқ таҳлил этилиши лозим”.

2017 йил маълумотларига кўра, мамлакат ичида ишлаб чиқарилган уран фуқаролик ядро реакторларининг 7 фоиз ёқилғи сарфини қоплаган. Қолган уран Канада, Австралия, Қозоғистон ва Россиядан импорт қилинган.

2018 йил июль ойи ўрталарида Energy Fuels Inc. ва Ur-Energy Inc. ҳукуматни мпорт қилинаётган уранга лимит белгилашга чақиргандан кейин АҚШ Савдо вазирлиги суриштирув бошлаганди.

Компаниялар 2017 йилда АҚШда уран қазиб олиш тарихий минимум даражасига тушиб кетганини маълум қилган. Ариза берувчиларнинг кўрсатишича, уран соҳа асосан давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган мамлакатлардан етказиб берилмоқда (Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Хитой). Шунингдек, мудофаа ва бандлик учун хатарлар борлиги айтилиб, сўнгги йилларда АҚШдаги учта компания қазиб олишни тўхтатгани таъкидланган.

Ўзбекистон 2017 йилда АҚШга U3O8 эквивалентидаги 2,15 млн фунт стерлинглик уран етказиб берди. Бу Қўшма Штатлар уран импортида давлатлар орасидаги бешинчи кўрсаткич.

АҚШга уран импортида Канада биринчи ўринни эгаллайди – 14,05 млн фунт, Австралия иккинчи – 8,13 млн фунт, Россия учинчи – 7,07 млн фунт ва Қозоғистон тўртинчи – 4,64 млн фунт.

Шу билан бирга, Ўзбекистон урани энг арзонларидан бири саналади - U3O8 эквиваленти фунтига ўртача нарх 37,7 доллар. Россияда бундан ҳам арзонроқ - бир фунт учун 31,5 доллар. Мисол учун, Қозоғистон 38,3 доллардан, Канада 40,6 доллардан, Австралия эса 42,4 доллардан сотади.
Вернуться назад